Служба поддержки
Вы изучаете Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим. Тўлиқ тўплами (6 жуз), но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
«Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» тўлиқ тўплами (қутида)
Ислом уммати улуғ ҳофиз, буюк муҳаддис имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби имом Бухорийнинг «Жомеъус саҳиҳ»идан кейинги энг саҳиҳ китоб эканига иттифоқ қилган. Баъзи уламолар «Айрим жиҳатлари билан «Саҳиҳи Муслим» «Саҳиҳи Бухорий»дан ҳам юқори туради» деган фикрни айтишган.
Имом Муслимнинг ҳаёти ҳақида у яшаган давр тарихига доир асарларда, машҳур алломалар ҳаётига бағишланган китобларда етарлича маълумотлар бор. Шунингдек, «Саҳиҳи Муслим» шарҳларининг муқаддималарида ҳам шориҳлар тарафидан муаллиф ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Кейинги пайтларда имом Муслимнинг ҳаётига бағишланган махсус асарлар ҳам ёзилди. Жумладан, Ислом тарихида ўтган улуғ зотларнинг таржимаи ҳолларига доир силсила чоп этилди. Шайх Машҳур Ҳасан Маҳмуд Салмоннинг ушбу силсила таркибига кирувчи «Имом Муслим ибн Ҳажжож» номли китоби бу борадаги энг яхши тадқиқотлардан бири ҳисобланади.
«Олтин силсила» Ислом динининг иккинчи асосий манбаси бўлмиш мўътабар ҳадис тўпламларининг ўзбекча таржимасидир. Сиз унда Ислом оламида энг мўътабар саналган ҳадис китоблари орқали охир замон Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисларнинг аксар ва асосий қисми билан ошно бўласиз, аждодларимиз қолдирган, асрлар оша асрабавайлаб келинган бу буюк илмий мерос билан яқиндан танишасиз.
Силсила ўз мавзусида Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, оламшумул аҳамиятга эга. Бундай йирик тўплам нафақат ўзбек халқи учун, балки дунё аҳолисининг аксар қисми учун катта бир янгилик ҳисобланади. Ана шу эътибордан ушбу илмий ҳаракат ҳақида дунёдаги йирик исломий ташкилотлардан, кўзга кўринган арбоблардан, жумладан Бутун дунё мусулмон уламолари кенгаши, Маккаи мукаррамадаги «Қуръон ва суннат бўйича илмий мўъжизалар ҳайъати» бош котиби Абдуллоҳ Муслиҳ, Муборак Масжидул Ақсо имом хатиби доктор Юсуф Жума Салома (Қудуси шариф), машҳур олим ва халқаро Ислом ташкилотлари аъзоси шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, шайх қози Муҳаммад Тақий Усмоний (Покистон Ислом жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси Миср диёри муфтийси доктор Али Жумъа (Миср араб жумҳурияти) каби кўплаб уламолардан тақризлар олинди.
| ISBN |
978-9943-6463-5-3 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
А4 |
| Тип обложки |
Твердая
|
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2021 |
| Издательство |
Ҳилол-нашр
|
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
глянцевые |
Добавил товар для сравнения
Муҳаммад Саййид Тантовий: Пайғамбарлар тарихи (4 та китоб)
Добавил товар для сравнения
Аҳмад Лутфий Қозончи: Саодат асри қиссалари (2 та китоб)
Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим. Тўлиқ тўплами (6 жуз)
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish