Дидактик ўйин - бу ақлий фаолиятни тарбиялашнинг қиммат воситаси бўлиб, у боладаги интеллектуал жараёнларни фаоллаштиради. Дидактик ўйин болаларга ҳар қандай ўқув материалини қизиқарли ва осон ўрганишга ёрдам беради. Мактабгача ёшдаги болаларда билиш жараёнида катта қизиқиш уйғотади. Мактабгача таълим ташкилотида янги билимларни ўйинларсиз ўргатиш мумкин эмас. Ушбуларни инобатга олиб, мазкур методик қўлланмага "Илк қадам" давлат ўқув дастури асосида, "Математика, конструкциялаш ва қуришясаш", "Сюкетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш«,»Тил ва нутқ", "Фан ва табиат", «Санъат» марказларида олиб бориладиган таълимий фаолиятларда қўлланадиган дидактик ўйинлар жамланди.
Мазкур "Тарбиячи китоби Дидактик ўйинлар" китоби мактабгача таълим соҳасидаги барча педагог ходимлар фойдаланиши учун мўлжалланган