Ушбу китобнинг чоп этилганига бир асрдан ошган бўлса-да, ҳали-ҳамон ўқувчилар орасида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Балки услубнинг соддалиги, ўзлаштириш осон бўлганлиги боис кўплаб илм толиблари қалбидан жой олган ва ҳанузгача қайта-қайта чоп этилмоқда. Рисола Қуръони каримнинг Қозон босма хати услубига мувофиқ ёзилган ва ўқувчига бошланғич тажвид қоидалари тушунтириб ўтилган.
✅ Китоб охирида Қуръони каримнинг 30-пораси тажвид қоидалари асосида ўзига тегишли ранглар билан белгиланган ҳолда келтирилган.
✅ Соф қизил, яшил, кўк (ва талаффуз қилинмайдиган ҳарфларни кулранг) ранглар воситасида 28 та тажвид ҳукмлари баён қилинган.
✅ QR-код ёрдамида Мусҳафи шарифнинг 30-пораси тиловати ва маънолар таржимасини аудио шаклида тинглаш имконияти мавжуд.