Дўкон жавонлари турли ёшдаги болалар учун журналларга доимо тўла. Аммо фарзандингиз учун фойдали ўйин материаллари ва зарур билимни қамраб олувчи нашрни қандай танлаш мумкин? Бу ўринда биз сизга мактабгача ёшдаги болалар учун янги, қизиқарли ва таълимий-кўнгилочар журнал - “Бор экан – Зўр экан”ни таклиф қилишимиз мумкин.
Ушбу янги нашр бошқа журналлардан ўзига хос миллийлиги, сифатли полиграфия маҳсулотларидан ишлаб чиқарилганлиги, ёрқин бўёқлари ва мукаммал иллюстрациялари билан фарқ қилади.
Авваламбор, “Бор экан – Зўр экан” журнали мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган. Мазкур ўқув дастури болаларнинг интеллектуал, жисмоний ва маънавий ривожланишига ёрдам берувчи 5 йўналишни:
- жисмоний баркамоллик;
- ижтимоий-ҳиссиётга тўлалик;
- нутқ, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантириш;
- билимга чанқоқлик;
- ижодий изланиш кабиларни ўз ичига олган.