Мирач Чағри Оқтош Топ 5 китоби
1. Мирач Чағри Оқтош: Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар
Ушбу китоб асарида муаллиф муқаддас Қуръони Каримдаги суралар, пайғамбарлар ҳаётидан ибратли воқеалардан мисоллар, жаҳонга танилган кўплаб мутафаккирлар, донишманд алломаларнинг пурмаъно фикрларидан иқтибослар келтириб, фалсафий мушоҳада юритади. У инсонларни эзгуликка, хайру саховат кўрсатишга, доимо яхшилик қилиш ва кек сақламасликка чорлаб, сабр-қаноатли бўлишга ундайди; ҳаётдаги қийинчиликлар Аллоҳнинг бир синови экани, улар олдида эсанкирамай, муаммоларга ечим излаш, доимо олға интилиш зарурлигини уқтиради, ўқувчида шукроналик туйғуларини уйғотади. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
2. Мирач Чағри Оқтош: Тўсиқларга қарамай севдик
Бутун Туркияда ўзининг минглаб мухлисларига эга бўлган Мирач Чағри Оқтош ҳозирда ҳам ўқиш, ҳам ўз муаллифлик китобларини оммага тақдим қилиш билан машғул ва машҳурдир. "Тўсиқларга қарамай севдик” ёзувчининг энг талабгор ва энг кўп ададда чоп этилган китобларидан саналади.
3. Мирач Чағри Оқтош: "Сени севаман" дема, ҳис эттир
Ушбу китоб севишдан ҳам муҳимроқ нарсалар бордир. Ҳис эттириш, ифоридан баҳра олиб, ўпиш kabi... Баъзан севилишдан кўра кўпроқ севган инсонингизнинг борлигини ҳис этишни истайсиз. Борлигини ҳис эта олмаган инсонингизни сева олмайсиз. Аёллар севилганини эшитишдан кўпроқ буни ҳис этишни истайдилар. Севган инсонининг севгисини ҳис этган гўзалроқ аёл йўқдир дунёда. Севган аёлига севгисини ҳис эттирадиган эркакнинг ишқига тўйиб бўлмайди. Мен бу китобда ўзимни сенга ҳис эттириш учун ёздим. Мен севганим сари буни ҳис эттирдим, сен ҳис этганинг сари узоқлашдинг. Ваҳоланки, сен қалбимнинг гўзал ҳолати kabi... Ва ўша куни шундай кетдингки, мен ўзимни ҳис этмай қўйдим.... Ва шу қалб билан сени севишда давом этдим. Борлигини ҳис эта олмаган инсонингизни сева olmaysiz...
4. Мирач Чағри Оқтош: Ўзингга хуш келдинг
Сенга ўзингдан бошқа ҳеч ким керак эмас. Энг ёмон кунингни эсла: "Мен ёнингдаман", деганлар кўп эди, лекин ўша оғир кунларда ёлғиз қолиб кетмадингми? Йиқилган пайтинг яна ўзингга суяниб, ўрнингдан турмадингми? Тўйиб кетган пайтларинг ёлғиз йиғламадингми? Сендан сўраяпман, номуносиб одамлар учун ўзингга нисбатан етарлича ноҳақлик қилмадингми? Одамлар келади ва кетади. Қоладигани эса фақат сенсан. Ўзингга ўзинг учун ғамхўрлик қил. Ўзингни ўзинг учун эҳтиёт қил. Ҳамма кетади, сен қоласан. Йиқилсанг, ўзинг оёққа турасан. Яралансанг, ярангни ўзинг даволайсан. Ҳар доимгидек сенга «Ёнингдаман» дейдиганлар бўлади ва яна шунча дардни бир ўзинг енгиб ўтасан. Кимдир сени қучиб таскин беришига эҳтиёж сезасан ва атрофга боқасан. Теварак атрофингда бундай кимсага кўзинг тушмайди, яна ўзингни бағрингга босасан
5. Мирач Чағри Оқтош : Сенга Ўхшаши йўқ
Ҳаётингизга кириб келган инсонлар ҳамда бошдан ўтказганларингизнинг барчаси бирма-бир ҳаётингиз оқимида ўтиб кетаверади. Ҳаммасининг охирида сиз ўзингиз билан яна ёлғиз қоласиз. Дард чекканингизда, хурсандчилик онларингизда ва ёлғиз қолганингизда ўзингизни янада яхшироқ таний бошлайсиз.
Шунда астойдил қилган меҳнатларингизнинг, кўрсатган муҳаббатингизнинг ҳамда сиз лойиқ бўлган ҳурматнинг нақадар қийматли эканини англайсиз.
Ана шунинг учун ҳам севишни, аввало, ўзингиздан бошланг. Зеро ҳаётингиз давомида энг узун ва қадрли муносабатни ўзингиз билан қуриб борасиз. Олаётган ҳар бир нафасингиз, ўтиб бораётган ҳар бир онингиз асло қайтиб келмайди. Ҳаётингиз давомидаги бўшлиқларни эса фақатгина вақт билан тўлдира оласиз. Буни асло унутманг!