Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити
Роман 1904-1905 йиллардаги рус-япон уруши пайтида Корея қирғоқларида кема ҳалокатга учраган япон денгиз флоти офицери Ютаро Тода ҳақида ҳикоя қилади. У ҳаёти давомида турли оғир синовларни бошдан кечиради ва кучли иродаси, сабри, вазиятга тез мослашиб қарор қилиши, таслим бўлмаслиги билан китобхонга намуна бўлади. Роман Тоданинг ҳаётий тажрибалари ҳақида бўлиб, уруш, маданият тўқнашуви ва омон қолиш мавзуларини келтиради. Роман ўзининг тарихий аниқлиги, ҳаяжонли сюжети ва корейс манзарасининг ёрқин тасвири учун юқори баҳоланган.
Дениел Киз: Элжернонга аталган гуллар
Дениел Киз асарни 14 йил мобайнида ҳаётида рўй берган воқеалар билан бойитиб борган. Асарнинг бир неча қисми ақли заиф инсон тилидан сўзланган бўлиб, таржимон қаҳрамон тилини борича — имловий ва услубий жиҳатдан сақлашга ҳаракат қилган. Асар матнидаги айрим ғайриодатий, ғалати жумлалар имловий ёки услубий хатолар эмас. Таржимада ҳам муаллифнинг ана шу услубини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилинди.
Мей Маск: Режали аёл
Ушбу китобда машҳур миллиардер Илон Маскнинг онаси Мей Маск ўзининг мураккаб, лекин мазмунли ҳаёти тўғрисида сўзлайди. Асарни ўқиб, Мей Маск нақадар мустақил ва жасур аёл эканидан ҳайратланасиз. У ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, гўзаллик, соғлик, бахт ва фарзанд тарбияси сирларини биз билан баҳам кўради. Бой касбий ва ҳаётий тажрибага эга Мей Маск нафақат аёллар, балки эркаклар учун ҳам муваффақиятли инсон намунасидир. Унинг ҳикояси бизни тўкис ва эркин яшашга, дунё кўришга ҳамда мудом янги имкониятлар излашга илҳомлантиради. Эҳтимол, турмушимиздаги айрим тўсиқларни енгишда, зерикарли бир хилликдан халос қилишда Мей Маскнинг тажрибаси асқатар...
Нархи: 169 000
Чегирмада 109 000