Менинг эртаклар коллексиям

Описание товара
Болажонларимизга янги дунёларни очадиган, уларни турфа табиатли қаҳрамонлар билан юзлаштирадиган, умрларининг энг гўзал лаҳзаларига безак берадиган эртакларни нашрга тайёрларканмиз, кичиклар олдида қанчалик катта масъулиятимиз борлигини ҳис қилдик.
"Менинг эртаклар коллекциям" рукнида дунё халқ оғзаки ижодининг бетакрор намуналари фарзандларимизни болалигиданоқ адабиётга, китобга меҳр қўйишлари мақсади билан нашрга тайёрланди. Шунингдек, ушбу туркум китоблар Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли қарори ҳамда Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган Тўртинчи ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш борасида кичик бир ҳисса.
"Менинг эртаклар коллекциям" рукнида тайёрланган китоблар “Энг китобхон мактаб" лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Характеристики
ISBN | 978-9943-5842-9-7 |
Язык | На узбекском |
Надпись | Латиница |
Издательство | Zabarjad media |
Тип обложки | Мягкая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2020 |