Марио Пьюзо, Эд Фалько: Корлеонелар оиласи

Описание товара
«Корлеонелар оиласи» - Марио Пьюзо ёзиб қолдирган сценарий асосида 2012 йили Эд Фалько томонидан ёзилган роман. Уни «Чўқинтирган ота»га бевосита боғлик, ҳатто ушбу дурдона асарнинг дебочаси сифатидаги роман дейиш мумкин. Роман воқеалар ривожи, кутилмаган саргузаштлари билан детектив туркумидаги асарлардан асло қолишмайди. Нима бўлганда ҳам унда Марио Пьюзо имзоси яққол сезилиб туради.
Буюк турғунлик даврида Вито Корлеоненинг ўз салтанатини қай тариқа мустаҳкамлагани, Нью-Йоркдаги қудратли донга айлангани, аро йўлдаги қонли олишувлари баён этилади. Ҳамда Том Хагеннинг маслаҳатчи бўлишдан олдин ушбу хонадон аъзосига айлангани хусусида ҳикоя қилинади.
Китоб машҳур афсонанинг сон-саноқсиз мухлислари қатори Марио Пьюзо ижодига ошуфта янги авлод учун ҳам, шубҳасиз, қизиқарлидир.
Характеристики
ISBN | 978-9943-8835-1-2 |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Переводчик | Фатҳулла Намозов |
Количество страниц | 544 |
Издательство | Ғафур Ғулом |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2023 |
Отзывы
👍👍👍👍
Укиб чиктим бир утиришда) китобга гап йук!