Луиза Мэй Олкотт: Кичкина хонимлар
Описание товара
Америкалик ношир Томас Найлонинг илтимосига биноан ўша замон қизларига атаб ёзилган "Кичкина хонимлар" Луиза Мэй Олкоттнинг энг машҳур, жаҳон адабиёти рўйхатларида ўрнию эътирофини топган романлардан. Тўрт опа-сингил - Мег, Жо, Бес ва Эмининг бири бошқасиникига ўхшамас феъли, саргузаштлари, покиза орзулари бетакрорлиги билан ажралиб туради.
Ушбу китоб қисман биографик асар ҳамдир. Муаллиф ўз опа-сингилларини прототип қилиб танлайди ва "Жо аслида менман" дея кундаликларида қайд этади. Ёзувчи ноҳақликка исён, қиз боланинг оила, рўзғор ташвишларига кўмилиб эмас, жамиятга манфаатли ишларга ҳам ҳисса қўша олишига диққатни қаратади. Ватан, садоқат, бурчга масъулият каби муқаддас тушунчалар ҳеч оҳорини тўкмаслигини балоғат ёшидаги қизлар мисолида тасвирлайди. Ўсмирлик дунёсининг тезоб, аммо беҳад чиройли йиллари шу ёшдаги китобхон қатори ўша паллаларни бошидан кечирган катталарни ҳам қизиқтириши аниқ.
Характеристики
ISBN | 978-9943-8176-8-5 |
Автор | Луиза Олкотт |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Переводчик | Чарос Низомиддинова |
Количество страниц | 416 |
Издательство | Global Book |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2022 |