Қудратхўжа Мусаев: Pocket Vocabulary C1, C2

0 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес
Модель: Pocket Vocabulary
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

С1, C2

Pocket Vocabulary — бу Oxford луғати томонидан тақдим этилган инглиз тилида энг кўп ишлатилувчи 3000 та сўзга асосланган китоб бўлиб, у сизга ушбу сўзларни самарали ёдлашингизда ёрдам беришни мақсад қилган. Ушбу китоб инглиз тилида бошланғич ва ўрта даражадаги билимга эга ўқувчилар учун мўлжалланган.

Китобдан фойдаланиш орқали сўзларни ёзиб чиқиш учун кетадиган умумий ҳисобда 10000 дақиқага вақтингиз тежалади. Синоним, сўз бирикмалари ва мисол гаплар туфайли сўзларни эслаб қолишда уни актив сўз бойлигингиз орасига қўшилиш эҳтимоли юқори бўлади. Китобдаги сўзларни ўз чўнтагингизга сиғадиган карточкалар шаклида қирқиб олишингиз ва ёнингизда олиб юриб исталган жойда фойдаланишингиз мумкин. Тажрибадан ўтмаган янгича йўллардан эмас, балки синалган, экспертлар томонидан тавсия этилувчи ҳамда кенг қўлланилувчи усул орқали янги сўзларни ёдлайсиз.

Китоб сўзларнинг қийинлик даражасига кўра бешта: А1, А2, B1, B2, C (C1 ва C2 битта) қисмларга бўлинган. Ҳозир қўлингизда турган китоб уларнинг бешинчи C1, C2 қисми бўлиб, унда Oxford рўйхатидаги 203 та сўз жамланган. Феъл сўз туркумлари алоҳида ёзилгани сабабли китобдаги сўзлар сони 220 та.

Китоб ҳар бир саҳифасига 10 та сўз қуйидаги карточкалар кўринишида жойлаштирилган:

Ҳар бир карточка ўз ичига:

• сўз;

• сўз туркуми;

• сўз даражаси;

• сўзнинг китобдаги тартиб рақами;

• таржима;

• синоним ва антонимлар;

• сўз иштирокидаги бирикмалар ва уларнинг таржималари;

• сўз иштирок этган гапларни олади.

Муаллифлар:

Қудратхўжа Мусаев — китоб ғояси ҳамда унинг ёзилишидаги асосий муаллиф. Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчиси. IELTS имтиҳонидан 7.5 ва 8 баллик, хусусан Reading бўлимидан 8.5 ва 9 баллик натижалар қайд этган.

Ирода Жўраева — китоб муҳаррири. Бухоро давлат университети битирувчиси. “Элис Монро ҳикоялар тўплами” таржимонларидан бири. Тил ўқитиш марказлари ва онлайн платформаларда инглиз тилидан дарс бериш тажрибасига эга. Шунингдек, бир қатор лойиҳаларда таржимон сифатида қатнашиб келмоқда.

Мадина Мавлонова — китоб муқоваси дизайни муаллифи. Телеграмдаги @illustros канали асосчиси

Бундан ташқари китоб устида 10 га яқин одам умумий ҳисобда 50000 соатдан кўп меҳнат қилишган.

Характеристики

Язык Узб/Англ
Количество страниц 104
Издательство Ёш куч
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги А3
Год издания 2022

Қудратхўжа Мусаев: Pocket Vocabulary C1, C2

0 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес

Қудратхўжа Мусаев: Pocket Vocabulary C1, C2

0 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!