«Бизнес & Маркетинг»
Мазкур китоб тадбиркорлар учун ёзилган бўлиб, маркетинг соҳасига алоқадор бўлган уларнинг 20 та долзарб саволига тўлиқ жавоб беради. Бундан ташқари, китобда сиз Ўзбекистон бозорида катта натижаларга эришган ўзбек брендларининг кейслари билан танишиб чиқасиз ҳамда тадбиркорлар учун маркетингни тезда йўлга қўйиш учун амалий вазифалар ҳам берилган. Энг муҳими, ўзингизни шу 20 та савол давомида баҳолаб боришингиз мумкин.
Бу китоб маркетингни осон тушунтиради. 20 та долзарб савол орқали сиз маркетинг ўзи қандай ишлашини ва нима натижа беришини кўрасиз. Барча мисоллар хаётий ўзбек корхоналаридан олинган, шунинг учун ҳар бир тавсияни шу заҳоти ва шу ерни ўзида қўллаш мумкин.
Тадбиркорлар, ёш маркетологлар ва талабалар учун мос келади.
Бу назария эмас - бу бизнинг бозоримизда қўл келадиган қўлланма.
Бу шунчаки китоб эмас, балки маркетинг қандай ишлашини тушунишни истаганлар учун ечимдир.
Чоп этилган йили: 2025, 253 бет
«Бюджетсиз маркетинг»
Игорь Манн бизнесингизни ривожлантириш учун кўплаб маркетинг ғояларини таклиф қилади.
Филип Котлер
Йўналиш: самарали маркетинг
Америка Маркетинг Ассоциацияси 5000 та тарғибот воситалари мавжуд деб ҳисоблайди.
Ва, афсуски, компанияда тарғибот учун бюджет бўлмаганда ёки иқтисод қилишни хоҳлаганда, юқоридаги миқдорнинг фақат бир фоизидан (яъни 50 та воситадан) фойдаланиши мумкин.
Ушбу китобни ўқувчини омади бор, чунки битта муқова остида ўша 50 та воситалар
“нима қилишни билaман”,
“қандай қилишни билaман”,
“ким қилишини билaман”
форматида жамланган.
Сиздан шунчаки олиш ва бажариш қолмоқда.
Фанатлар айтганидек, “иблис икир-чикирда”: кўплаб яхши ғоялар ҳаётга татбиқ этилмайди, айнан ўша майда, лекин муҳим жиҳатлар ҳисобга олинмагани туфайли, муваффақиятсиз тугайди. Шу боис Игорь барчага таклиф шунси билан қимматлидир: у нафақат умумий ғояни беради, балки бу ғоянинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз амалга ошишини белгилаб берувчи индикаторларни ҳам тақдим этади.
Чоп этилган йили: 2023, 281 бет