Диёримизда илк бор минг йил муқаддам Абу Райҳон Беруний илмий муомалага киритган Шарқ халқлари қадим тарихи, диний эътиқоди, илм-фани ва маданияти ҳозирда истиқлол шарофати билан янада кенг қамровда тадқиқ этилмоқда. Бинобарин, эътиборга ҳавола қилинаётган монография ҳам юқорида зикр этилган жараённинг мантиқий давоми. Ушбу асарни яратишда ҳинд диний-фалсафий, тарихий ва адабий манбалари қатори дунёнинг турли гўшаларида чоп этилган нашрлардан фойдаланилди. Мазкур монография соҳа мутахассислари, докторантлар, олий ўқув юрти талабалари ва шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган