Все категории

Густав Лебон: Омма психологияси

17 000 сум
0 отзывов
Модель:

Омма психологияси

Наличие: Есть в наличии
Количество:

Описание товара

Тасаввур қилинг, омма бир жойда тўпланганини кўриб қолдингиз. Ҳамма куйиб-пишиб, бақириб ўзича ниманидир уқтиряпти. Сиз ҳам омма ичига кирдингиз. Ўн дақиқа ўтар-ўтмас, авомдаги куйинчаклик ва ғазаб ҳисси сизни ҳам эгаллайди. Худдики кимдир сеҳрлаб қўйгандек. Энди сиз, ярим соат олдин режангизда умуман бўлмаган ишларни қиласиз.

Густав Лебоннинг "Омма психологияси " (Инглиз тилида The Crowd: A Study of the Popular Mind) китоби биринчи бор 1885 йилда, француз тилида нашр этилган бўлиб, актуаллигини бугунги кунгача йўқотмай келяпти. Шундан бери неча йил ўтган бўлса ҳамки кичик жамоа лидерларидан тортиб, журналистлару-сиёсатчиларгача ўқишади.

 Таниқли психолог бу китобида, омма якка шахсга қандай таъсир ўтказиши, унинг қандай шаклланиши,  қай йўсинда ҳимояланиш мумкинлиги, омма таъсирига тушмаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида ёзади

 Бу китобдаги маълумотлар сабаб, қанчадан-қанча гуруҳлар, компаниялар, партияларнинг шиорлари, ташвиқот сўзлари ва турли соҳалардаги реклама баннерлари яратилган, яратиляпти ва яратилади.

Китобни бемалол кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган десак бўлади. Сабаби, ҳар биримиз шу жамиятнинг, шу омманинг бир бўлагимиз. Фаолияти сабабли, инсонлар билан мулоқотга кўп кирувчи касб эгалари бўлган  сиёсатчи, журналист, PR-менежерларига алоҳида тавсия этилади!

Характеристики
Автор Густав Лебон
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Раҳимжон Қудратов
Издательство Янги Аср Авлоди
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги А6
Год издания 2020
ВСЕ ХАРАКТЕРИСТИКИ