Бу фикрлар психоанализнинг энг бахсли, бироқ, энг таъсирли намояндаларидан бири Карл Густав Юнг дилидаги гаплардир. У ХХ асрнинг энг кучли психиатрларидан, шунингдек, Карл Густав Юнг инсон онгини, инсон руҳиятини тадқиқ этган буюк файласуфларидан бири сифатида ҳам тан олинган.
Юнг - Фрейддан ажралгач, шахсий йўлини танлади ва аналитик психология, деб номланган янги йўналишга асос солди. Психологик турлар, жамоавий онг ости, комплекслар, архетиплар, тушлар таҳлили ва ассосиатив тестлар - буларнинг барчаси Юнгдан мерос бўиб қолган.
У инсоннинг руҳий камолотини, жумладан, ўзини англаш, ички яхлитлик ва уйғунликка етишиш жараёнини асосий мақсад, деб билади. Бу йўл - инсоннинг ўз қалбига чуқур назар ташлаши билан бошланади. Юнг: "Ўз ички оламига назар ташлашга журъати етмаган инсоннинг ҳаёти ҳам туманли, олами ҳам мавҳум бўлади" -дея такидлайди. Бу, албатта, ушбу китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи учун катта чақириқ бўлиб хизмат қилади.
Бугун жамики инсониятни замонавий психология чорлайди. Узоқ йиллардан бери устувор бўлиб келган эски стереотиплар, қолиплар ва онгсиз равишда қабул қилиб юборилган қарашлардан воз кечиш вақти келди. Юнг бу асари орқали китобхонни ўз ички афсонасини кашф этишга чорлайди: буни у афсона тушлар, рамзлар ва архетиплар орқали сўзлайди. Инсоннинг онг ости ва онг усти оламининг таройиб ва сирли лабиринтли саёҳатга етаклайди. Бу саёхат — ўзини англаш, ўз ҳақиқатини топиш ва ҳақиқий шахсга айланиш усулидир. Шунингдек, китобхон ушбу саёҳат давомида йўқотишларга ҳам учрайди, аммо, топилган мано барча қурбонликларни ақлга сиғмайдиган даражада кўплаб юборади. Рамзлар, тушлар ва ички руҳият оламига хуш келибсиз!