Служба поддержки
Вы изучаете Кайковус: Қобуснома (Лотин), но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Доставка до двери
15 000 сум
Доставим до 15 ноября
Пункт выдачи
Бесплатно
Забрать завтра из магазинов
17 магазиновБезопасная оплата удобным способом
Оплачивайте картой, наличными или в рассрочку
Виды оплаты
Гарантия и быстрый возврат
1 год гарантии от производителя Примем товары в течении 10 дней и сразу вернём деньги«ҚОБУСНОМА» — Шарқ ва Марказий Осиё халқлари орасида кенг тарқалган ахлоқий-таълимий асар, форс-тожик бадиий насрининг биринчи ва йирик ёдгорлиги (11-а.). Табаристон (Мозандарон) ҳукмдори Шамсу л-Маолий Қобуснинг набираси Унсуру л-Маолий (Кайковус,1021—98) томонидан форс тилида ёзилган (1082—83) ва «Насиҳатномаи Кайковус» деб аталган. «Қобуснома» шу асарнинг ўзбекча таржимасидир. Муаллиф асарни ўғли Гилоншоҳга бағишлаган.
«Қобуснома» асосини Қуръони карим суралари, Муҳаммад (сав)нинг фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоятлар ташкил этади. Асар 44 бобдан иборат. Дастлабки 4 боби Ҳақни танимоқ, Пайғамбарларнинг хилқати (яратилиши), Аллоҳ неъматига шукур қилмоқ ҳақида бўлиб, қолган 40 боби ота-онани ҳурматлаш, илмий билимларни, санъатни эгаллаш, ҳарб, савдо, деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, фарзанд тарбияси, саховат ва жувонмардлик каби кўплаб масалаларни ўз ичига олади. Асарда ҳунар ва илм жамият тараққиётининг асосий омиллари деб қаралади. Одамлар 3 гуруҳга бўлиниб, уларнинг жамиятда тутган ўрни белгиланади; одамларнинг фазилатлари ҳам 3 гуруҳга бўлинади: ақллилик, ҳақгўйлик, жувонмардлик.
Кайковус дунёдаги мавжудотни бир- бири билан боғлиқ ва муросасиз деб талқин қилади. У киши руҳиятини ҳам 2 гуруҳга бўлади: жисмоний сезгини модда, руҳий ҳиссиётни эса «жон» билан боғлайди ва буларнинг бирини моддий, иккинчисини руҳий ҳаёт маҳсули деб кўрсатади. Унинг фикрича, дунёдаги ҳамма нарсалар яралиши ва моҳият эътибори билан илоҳийдир. Зеро, инсон Аллоҳни танимоқ учун авваламбор ўзини билмоғи, яъни «созга қараб созандани танимоғи лозим», дейди. Бу каби масалалар китобда ихчам ҳикоятлар, ривоятлар, шеър ва латифалар, мақол ва ҳикматлар ёрдамида баён қилинади.
«Қобуснома» бутун дунё шарқшуносларининг, Шарқ олимлари ва педагогларининг диққатини анчадан бери ўзига тортиб келади. Асар турк (1432, 1705), уйғур (1786-87), немис (1811), ўзбек (1860, Огаҳий томонидан), татар (1881), француз, рус (1886) ва бошқа кўплаб жаҳон тилларига таржима қилинган. Огаҳий таржимасининг 2 қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида, яна бир қўлёзма нусхаси Санкт- Петербургда Салтиков-Шчедрин номидаги Халқ кутубхонасида сақланади.
«Қобуснома»нинг Субутой Долимов томонидан ҳозирги ўзбек тилига ўгирилган нусхаси Тошкентда жуда кўп марта нашр қилинган.
Yaxshi kitob faqat o'zbekcha varianti yo'q ekanda
Добавил товар для сравнения
Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди?
Добавил товар для сравнения
Лев Толстой: Тирилиш (Zabarjad)
Кайковус: Қобуснома (Лотин)
Добавил товар для сравнения
В вашем балансе недостаточно 3192 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish