ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ PREZIDENTI ШАВКАТ МИРЗИЁEВ - БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗ, ЖУМЛАДАН, СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ, НАЖМИДДИН КУБРО, ШУНИНГДЕК, ТАРИХИМИЗ ВА МУТАФАККИР АЛЛОМАЛАРИМИЗ ҲАҚИДА
Хоразм воҳаси - бу ҳар қандай инсонни ўзига жалб этадиган тенгсиз сеҳр ва жозибага эга бўлган ўзига хос маскан. Чунки Хоразм ҳақида ўйлаганимизда, жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган ва миллий давлатчилигимизга асос солган ноёб замин кўз олдимизга келади.
Ватан озодлигини ўз жонидан устун қўйган, мардлик ва жасорат тимсоли бўлган Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро каби аждодларимиз бутун халқимизнинг фахрига айланган. Улуғ ҳукмдор Нажмиддин Кубро кексайиб қолганига қарамай, Чингизхон қўшини билан мардларча жанг қилгани, унинг вафотидан сўнг Ватан байроғини тортиб ололмаган ёвуз босқинчилар унинг жасадини кесиб, байроқни олиб кетгани ҳақидаги ривоят ҳамон тилларда достон бўлиб келмоқда.
Бундай беқиёс жасорат бугунги кунда ҳам Ватанга муҳаббат ва садоқат билан яшайдиган, уни мардона ҳимоя қиладиган ёш авлодимиз учун юксак ибрат намунаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Аждодларимиз меросини ва уларнинг ҳарбий санъат ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш муҳим. Ҳарбий ватанпарварликни тарбиялашда халқимизнинг қадимий тарихи, буюк аждодларимиз тажрибаси, ҳарбий хизматчиларнинг ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбиясини янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш катта аҳамиятга эга.
Енгилмас саркарда, Ватан ҳимоячиси, халқ қаҳрамони Жалолиддин Мангубердининг Ватанимиз озодлиги йўлида кўрсатган беқиёс жасорати ва матонати орадан неча асрлар ўтса-да, халқимиз учун буюк ибрат намунаси бўлиб қолмоқда.
Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган мунтазам ишлар биз учун устувор аҳамиятга эга.
Буюк тарих ва аждодларга ворис бўлган халқимиз мамлакат хавфсизлигини таъминлай оладиган армияни ярата олди.
Маълумки, ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси бўлиб, жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришнинг энг муҳим сафарбар этувчи кучи ҳисобланади. Шунинг учун фуқароларимизда бизга мутлақо ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, уларнинг Ватанимиз тақдири учун масъулият ҳиссини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишимиз зарур.