Давлат ва сиёсат арбоби Шароф Рашидов Ўзбекистон ва ўзбек халқи тарихидаги унутилмас сиймодир. Собиқ иттифоқ даврида республикага чорак аср раҳбарлик қилган бу беназир инсон том маънода миллат қўрғони ва қалқони булган. Унинг ўлимидан кейин Ўзбекистон собиқ марказ томонидан оёқ ости қилинди, халқимиз бошига кулфатлар ёғилди. Ушбу китобда Шароф Рашидовнинг ана шундай қатағонларнинг олдини олиш, унга қарши мардона кураши ва Кремлда ўтирган собиқ КПСС раҳбарлари билан ички курашлари тарихий фактлар орқали теран тахлил этилади. Китобда Шароф Рашидовнинг энг аввало сиёсий раҳбар сифатидаги фазилатларига урғу берилган. Бош қаҳрамон ҳаётининг сўнгги - 1983 йилнинг сиёсий саросималар ва таҳликаларга бой кунлари бу воқеалар иштирокчилари хотиралари орқали очиб берилади.
Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.