Служба поддержки
Вы изучаете Иля Стребулаев, Алех Данг: Венчур зеҳнияти, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Китоб нимани ўргатади:
"Венчур зеҳнияти"ни белгилайдиган тўққиз тамойилни ва туб ўзгаришларга олиб келадиган инновацияга эришиш учун ушбу тамойилларни қандай жорий этиш мумкинлигини ўргатади.
Кимга ва қачон тавсия қилинади:
Инновация ва шахсий ривожланиш туркумига оид илмий-оммабоп асарларни севиб мутолаа қилувчи кенг китобхон оммасига.
Венчур сармоя (ВС) маблағини излаётган тадбиркорларга: Сармоя жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқишдан олдин ўқишлари керак. Бу уларнинг ВСлар билан муносабатларига оид реалистик умидларни белгилашга ёрдам беради.
Йирик давлат ва нодавлат ташкилотларида инновацияга масъул фикр етакчиларига: Инновацион ёндашувнинг янги усулларини жиддий излаётган ва уларга чинакам очиқ бўлган раҳбарлар ўқишлари керак. Китоб уларга ВС томонидан қўллаб-қувватланадиган инновацион стартаплар йирик компанияларнинг анъанавий ишлаш усулларидан қанчалик тубдан фарқ қилишини, бу тамойилларни амалга ошириш қанчалик қийин бўлишини ва бу ҳаракатларнинг нима учун ўзини оқлаши мумкинлигини тушунишга ёрдам беради.
Иля ва Алех китобини нафақат маълумот берувчи ва фойдали тарзда ёзишган, балки уни ўқиш завқли бўлган асарга айлантиришган. Асарда муаллифларнинг сабоқларини амалиётга жорий этишда юзага келган ҳаётий ҳикоялар кўп. Китоб тўққизта аниқ ва эсда қоларли тамойил атрофида юқори даражада тузилган; хулосалари илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган. Мақсадли аудитория амалга ошириши мумкин бўлган аниқ тавсиялар санаб ўтилган.
Бошқа кўплаб асарларда босқичма-босқич инновация жорий этиш йирик компаниялар ва давлат ташкилоти органлари учун қийинчилик туғдириш ҳақида айтилган бўлса-да, уларнинг ҳеч бирида бу қийинчиликларни енгиб ўтишнинг усуллари ҳақида гап бормайди. “Венчур зеҳнияти” асари эса инновацияларни татбиқ этишда йирик ташкилотларнинг ресурслар, мижозлар ва хизмат кўрсатиш кўламига кўра стартаплардан устун эканлиги тушунтириб берилади. Шунингдек, ҳар бир китобхон, талаба ёки оддий инсонлар китобда келтирилган 9 тамойил орқали ҳаётини режалаштириши мумкинлигини кўрсатиб беради.
Китоб Муқаддима, ҳар бири венчур зеҳниятини изоҳлаб берувчи тўққизта тамойилларнинг бирига бағишланган тўққизта боб ва хулосадан иборат.
Китобдаги ҳар бир боб 9 тамойилдан бирини батафсил очиб беради. Ҳар бир боб ВСлар ва улар қўллаб-қувватлаган венчур ташаббуслари, шунингдек, муаллифларнинг ўқитиш ва консалтинг тажрибаларида бошидан ўтказган ҳикояларни ўз ичига олади. Кўпгина бобларда муаллифлар ёки бошқа олимлар томонидан ўтказилган батафсил тадқиқотларга тушунтириб берилади. Муаллифлар Венчур зеҳниятининг анъанавий ташкилотлар ишлаш усулидан қанчалик сезиларли даражада фарқ қилишини кўрсатиб беради. Шунингдек китобда “Венчур зеҳнияти”ни татбиқ этиш учун аниқ тавсиялар ва амалий сўровнома мавжуд.
Добавил товар для сравнения
Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
Добавил товар для сравнения
Уолтер Айзексон: Стив Жобс (Флексибл муқова)
Добавил товар для сравнения
Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
Добавил товар для сравнения
Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди?
Добавил товар для сравнения
Смартфон HUAWEI Nova 12S 8/256Gb Blue
Иля Стребулаев, Алех Данг: Венчур зеҳнияти
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish