Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити
Роман 1904-1905 йиллардаги рус-япон уруши пайтида Корея қирғоқларида кема ҳалокатга учраган япон денгиз флоти офицери Ютаро Тода ҳақида ҳикоя қилади. У ҳаёти давомида турли оғир синовларни бошдан кечиради ва кучли иродаси, сабри, вазиятга тез мослашиб қарор қилиши, таслим бўлмаслиги билан китобхонга намуна бўлади. Роман Тоданинг ҳаётий тажрибалари ҳақида бўлиб, уруш, маданият тўқнашуви ва омон қолиш мавзуларини келтиради. Роман ўзининг тарихий аниқлиги, ҳаяжонли сюжети ва корейс манзарасининг ёрқин тасвири учун юқори баҳоланган.
Тара Вестовер: Талаба
Тара ажабтовур муҳитда улғайган. Дадаси мормон эътиқодига содиқ, динни ҳамма нарсадан устун кўрувчи одам. Онаси эса доялик қилиб, гиёҳлардан
дамламалар тайёрлаш билан шуғулланади ва ҳар қандай касалликни, ҳатто саратонни ҳам дори-дармонларсиз даволай олишини даъво қилади. Тара оиладаги
бошқа фарзандлар каби ташқи дунёдан иҳоталаб қўйилган, давлат мактабида ўқимаган ва фақат ота-онасининг раъйига кўра тарбия топган. Лекин унда,
акаси Тайлернинг беқиёс хизмати билан, таълимга нисбатан қизиқиш уйғонади ва шу нарса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборади.
Диёра Муродхўжаева: Нозик оҳанг
Аутизм ҳақида кўпчиликда нотўғри тушунча мавжуд, жамиятда бу ҳолат "нуқсон" деб қабул қилинади. Аммо ушбу китоб бутунлай бошқа ҳақиқатни - аутизмга чалинган болаларда ҳам ўзига хос, беғубор ва гўзал бир олам борлигини кўрсатиб беради. Шу билан бирга, аутист болаларнинг сукутда сўзлаши ва беғубор юраклари билан дунёни тушунишга қанчалик уринишларини акс эттиради.
Ден Браун: Рақамли қалъа
Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, ҳам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, ҳам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қилади.
Умид қиламизки, Ден Брауннинг содда ва қизиқарли ўзига хос реалистик услуби ўзбек китобхонларига маъқул келади.
Малколм Гладуелл: Зукколар ва ландавурлар
“Зукколар ва Ландавурлар” — юқори даражадаги муваффақиятга ҳисса қўшадиган омилларни ўрганадиган ажойиб китоб. Муаллифнинг таъкидлашича, биз кўпинча имконият ва вазиятнинг ролига эмас, балки шахсий истеъдодга жуда кўп эътибор қаратамиз. Китобда берилган яна бир тушунча — бу “Метю эффекти”. Бу бойлар бойиб боради, камбағаллар эса қашшоқлашади, деган фикр. Гладуеллнинг таъкидлашича, бу ҳодиса нафақат пулга, балки имкониятларга ҳам тегишли. Имтиёзли шароитларда туғилганлар муваффақиятга эришиш учун зарур имкониятларга эга бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлар экан.
Нархи: 339 000
Чегирмада 239 000