Болалар адабиётининг чинакам фидойи ижодкори Худойберди Тўхтабоевнинг болажонларимизга аталган навбатдаги туҳфаси ҳам ўзига хос бадиий қимматга сазовор асар, десак муболаға қилмаган бўламиз. Икки ёш ўспирин йигитнинг орзулари, уларни тенгдошларидан ажратиб турадиган фазилатлари, қаламга олинган ҳар бир воқеа-ҳодисанинг замиридаги яхшиликка, эзгуликка ундаш истагининг мавжудлиги, оъйлаймизки, бу гал ҳам китобсевар мухлисларимизни қувонтиради. Шу билан бирга китоб қаҳрамонларига ўхшаш истаги уларнинг ҳам қалбида пайдо бўлса, биз олдимизни мақсадимиз сари бир қадам олдинга ташлаганмиз, деб ҳисоблаймиз.