Энг сара бизнес адабиёт тўртлиги

5 10
10 отзывов
Модель: Бизнес
Наличии: ● Нет в наличии

Описание товара

Замонавий тадбиркордан доим ўқиш, ўрганиш, билимини мукаммаллаштириб бориш талаб этилади. Сиз учун Асахий Уздан ажойиб чегирма эълон қилдик. Бизнесга оид энг сара тўртта китобни 199 000 Сўм эвазига харид қилинг. Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул!

 

1. Теодор Драйзер: Сармоядор

"Сармоядор" - америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг энг машҳур романларидан бири. Адибнинг "Истак трилогияси" дан жой олган ушбу асари 1912 - йилда нашр этилган. Унга америкалик темир йўл корчалони, миллионер Чарльз Йеркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир.


 

2. Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

“Бахт улашиш” китобида “Zappos” Бош ижрочи директори ва асосчиларидан бири Тони Шей ўзининг бизнесдаги фаолиятини қандай қилиб чувалчанг фермасидан бошлаб, пицца бизнеси, «LinkExchange» ва “Zappos”гача олиб келгани бу борада орттирган тажрибасини ўқувчилар билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб “New York Times” ҳамда “Wall Street Journal”нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.


 

3. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
Бизнес тарихида энг муваффақиятли инсонлардан бири ҳақида энг зўр китоб. Сиз қандай қилиб ота-онадан етим қолган бола гаражда дунёнинг энг катта компаниясига асос солганига гувоҳ бўласиз. Бозор учун инновацион маҳсулот яратиш, муваффақият ва қоқилишлар, характердаги муаммолар, Стив Жобс ҳақида ҳаммаси очиқчасига ёзилган. 


 

4. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
Китоб инсонда ўз қадриятлари тўғрилаб олиш, тўғри бизнес яратиш учун энг муҳимлардан бири ҳисобланади. Китоб 38 хил тильда, 40 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган. “Time” журнали энг муҳим бизнес китоблар сафида эътироф этган.


 

Тўплам нархи: 199.000 сўм 🤩

Характеристики
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Книги, продукты, мировая литература, узбекская литература, бизнес и психология, на русском языке, современная узбекская литература, детская литература, религиозная литература, наука и учебники, для абитуриентов, лучшие книги, топ-100 бестселлеров, художественная литература (биографическая литература), биография , на английском языке много другое. Быстрая доставка в Узбекистан
asaxiy app image

Ваш интернет магазин