Жордан Питерсон: Ҳаёт учун 12 қоида
“Ҳаёт учун 12 қоида” китобида канадалик таниқли психолог Жордан Питерсон дўстлик, таълим, тарбия, оила ва жамият тўғрисидаги мулоҳазаларини билдиради ҳамда бу мулоҳазалар асосида ҳаётимизни янада мазмунли қиладиган тавсияларини илгари суради.
Роберт Грин: Маҳорат
Ушбу китоб айнан ўзидаги майллар ортидан бориб, бу борадаги билимини тинимсиз ривожлантирган ва турли босқичлардан ўтиб, чинакам моҳирлик даражасига етган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади. Ўрганиш, амалиёт ва маҳорат босқичларини ўз ичига олган бу жараёнда яширин куч – табиат инъом этган иқтидорни тарбиялаб, етук даражага олиб чиқиш осон кечмаслиги аниқ. Ўйлаганимиздек, ижодкорлик ва даҳолик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, у туғма истеъдод, яхши кайфият ёки омадли вазият меваси эмас. Хўш, унда бизни ҳайратга соладиган буюк кашфиёт ва ихтиролар, муҳташам бино ва ажойиб санъат асарлари, технологик ютуқларнинг сири нимада?
Уолтер Айзексон: Стив Жобс
Китобда сиз отаси ташлаб кетган, онаси рад этган бола қандай қилиб дунёнинг энг катта компаниясига асос солиши тарихини ўрганасиз. Бу оғир табиатли, лекин дунёни ўзгача кўз билан кўра олган, уни ўзгартиришни хоҳлаган, информацион технологиялари революциясига сабабчи бўлган инсоннинг ҳаёти ҳақидаги китобдир.
Абдураззоқ Гурна: Жаннат
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдураззоқ Гурнанинг "Жаннат" романи инглизлар мустамлака Африкада маҳаллий аҳолини ўз ерларидан ҳайдаб чиқараётган ва немислар бутун қитъа бўйлаб темирйўл қуришни режалаштираётган даврдаги воқеалар асосида ёзилган.
Бо Беннетт: Мантиқий хато
Ким ҳақ- у, ким ноҳақ? Баъзан бу саволга жавоб йўқдек туюлади. Ахир “Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор”, деймиз. Шунга қарамай, наҳотки барча учун бир хил бўлган обектив ҳақиқат йўқ? Албатта, бор ва уни билишда бизга мантиқ ёрдам беради. Бу қадимий илм аргументлар келтириш ва уларга жавоб беришни ўргатади.
Ўрганишнинг энг самарали усулларидан бири — хатоларни таҳлил қилиш. Шунинг учун “Мантиқий хато” китобида баҳсларда кенг тарқалган мантиқий хатолар, уларнинг турлари ва шакллари баён қилинган.
Эрве Ле Телле: Аномалия
Китоб қисқа муддатда Франсияда бесцеллерга айланди ва нуфузли Гонкур мукофотини қўлга киритиб, жаҳон эътирофига эришди. Ўшандан бери роман 40 дан ортиқ тилларга таржима қилинган, ўзига хослиги ва кучли сюжети билан китобхонлар ва танқидчилар томонидан олқишларга сазовор бўлган.
Ушбу халқаро бесцеллер мураккаб сюжети, жонли ҳикоялари ва чуқур инсоний характерлари билан китобхонни ҳайратлантиради. Шу билан бирга, ўзига хослик, танлов ва воқеликнинг табиатини чуқур ўйлашга чорлайди.
Марғулан Сейсембой: Уддаласа бўладиган вазифа
Дунёдаги энг бой ва таъсирли тадбиркорлар рўйхатидан жой олган, Қозоғистонда бизнес империялар асосчиси бўлган Марғулан Сейсембой ушбу китобида ўзининг ҳаётий тажрибаси, муваффақият сари йўли ва ҳаётдаги миссияни топиш жараёнини самимий ва очиқ тарзда ўртоқлашади.
Ҳаётингиздаги вазифалар - уддалаб бўлмайдиган эмас. Бунинг учун олдингизга тўғри мақсадлар қўя олишингиз зарур. Муаллиф таклиф этадиган ҳаётий тавсиялар зиммангиздаги вазифани топишда ва мақсадларингизга эришишда катта ёрдам беради.
Нархи: 619 000
Чегирмада 489 000