Мазкур асар аввалида шаръий илмларни ўрганишга рағбат этиб, унинг талабида юрган толиби илмларга замондош уламоларимизнинг панд-насиҳатларини келтиришни лозим топдим. Чунки улар бу илмлар талабида биздан кўра пешқадам ва катта тажрибага эгадирлар. Қолаверса, олдин ўтган етакчи имомларимиз ўгитлари, тажрибаларини келтириш билан ҳам ўртоқлашдим. Китобда аввалги ва замондош уламоларимизнинг панд-насиҳатлари жамланиши илм талабидагиларга бирмунча енгиллик ва фараҳ бағишлайди, деган умиддамиз. Зеро, буюкларнинг ўгитлари буюк ўгитлардир. “Муаллифдан”