Бу китобимдан ҳосил бўладиган савобларни аввало икки олам сарвари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, сўнг ота-онамга ва устозларим шайх Муҳаммад Ийд раҳимаҳуллоҳ ҳамда
Одилжон қори Қосимовга бағишлайман.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ СЎЗБОШИ
Бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳ таолога чек- сиз ҳамду санолар ҳамда бизга ҳидоят йўлини кўрса- тиб берган ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога битмас- туганмас саломлар ва салавотлар бўлсин.
Аллоҳ таоло савдони ҳалол, рибони эса ҳаром килди. Савдогарлик бизга Пайғамбаримиз соллалло- ху алайхи васалламдан мерос қолгандир. Пайғамба- римиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ва ундан кейинги тобеинлар ва мазҳабимизнинг асосчи- си бўлган Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдек зотлар ҳам, асосан, савдогарлик билан тирикчилик қилганлар.
Ушбу мўъжазгина китоб орқали биз, Аллоҳнинг фазлу карами ила, савдо ишларимизни қай тарзда ри- вожлантириш, савдода баракага эришиш ҳамда юқо- ри савияда хизмат кўрсатиш орқали янги мижозлар орттириш каби муҳим масалаларни ёритиб беришга