Монографияда суст шаклланган жараёнларнинг интеллектуал тизимларни яратиш, уларни норавшан ахборотни қайта ишлаш асосида ҳамда нейрон тўрлар ва эволюцион алгоритмлар ёрдамида амалиётга тадбиқ этиш каби долзарб назарий-услубий масалалар кўриб чиқилган. Қўлланилаётган математик аппаратнинг ноанъанавийлиги ҳисобига китобда норавшан катталиклар, нейрон тўрлар ва эволюцион алгоритмлар асосида моделлаштириш масалаларини тизимлаштирилган изоҳига катта эътибор қаратилади. Изоҳ қатъий, айни вақтда тушунарли шаклда олиб борилади. Ҳамма асосий ҳолат ва амаллар кўпгина мисоллар билан тасвирланади.
Китоб кенг доирадаги ўқувчилар, шу жумладан, амалий математика бўйича мутахассислар, инженерлар, ҳамда математик иқтисодиёт, тизимлар назарияси, қарор қабул қилишнинг умумий масалаларига қизиқувчи шахсларга мўлжаллангандир.