Эътибор берганмисиз, аксарият ҳолларда кўпчилигимиз иккиланамиз, "фикр билдиришга ожизлик қиламиз. Ҳадеганда якуний хулосага келавермаймиз. Бу эса ўзимизга нисбатан ишончсизликни намоён этади. Шунингдек, омма олдида ҳаяжон босиб, шахсий нуқтаи назарини ифодалай олмайдиганлар бор. Уларда жўяли фикр, истиқболли таклифлар бўлса-да, кўпчилик ҳузурида буни баён этишга ожизлик қиладилар. Машҳур руҳшунос Дейл Карнегининг мазкур китоби ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлашнинг турли йўлларини очиб беради. Чунончи, сиз тингловчини қизиқтириш, яхши маъруза ўқиш, хотирани мустаҳкамлаш ва бошқа мавзуларда ҳам бой маълумот оласиз. Ушбу китоб ҳаёт йўлингизда доимий ҳамроҳингизга айланади, дeгaн умиддамиз.