Бугун бомдод ўқидингизми?!

5 1
1 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес
Модель: Бугун бомдод ўқидингизми?!
Наличии: ● В наличии: 16 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Бир одам оқшом вақти завқ- шавқ билан Аллоҳ таолонинг динини ёйиш ва мустаҳкамлаш ҳақидаги хаёлларидан сўз очиб қолди. « Мусулмонлар қачон Аллоҳ таоло улар учун мурод қилган мавқега қайтади?!» деб таажжуб аралаш, йиғилганларга савол бера бошлади. « Нимага мусулмонлар бошқаларга эргашмоқда? Нима учун дунёни диндан устун қўйиш- моқда? Нима учун душманлари билан дўст тутинишмоқда? Нима учун!? Нимага!? » дея саволларни ёғдириб ташлади. Ўзининг чиройли нутқи билан яна бир қатор саволларни ўртага ташлади. Ўзига қулоқ тутганларнинг елкасига улкан вазифаларни юклаб ташлади. Таҳлил, муқояса ва хулосаларини батафсил баён қилди. Эртасига бомдод намозида уни намозхонлар сафидан топа олмадим. Ўзимга ўзим: « Ҳар қалай бирор иши чикиб, кела олмаган бўлса керак », дедим. Келаси куни у яна намозда йўқ эди. Ундан хавотир ола бошладим. Нима бўлганини билишга ошиқдим. Унга ростдан ҳам бирор кор- ҳол бўлган бўлсачи, дея андишаландим. Уни қидира- қидира, ахири топдим. Шошганча « Нима бўлди, тинчликми? Яхшиликками? Сени бомдод намозида учратмадим? » деб сўрадим. Менга бемалол ва ҳеч хижолат чекмай: « Мени маъзур кўрасан, биродарим. Аллоҳ таоло мени ҳам, сени ҳам мағфират қилсин. Менинг вазиятим оғир. Ишим эрта кунда бошланади. Кечаси жуда кеч ухлайман. Аллоҳ таоло кечиргувчи Зот! » деб жавоб берди. Унинг сўзлари қаршисида донг қотдим. Ҳайратда қолдим. Ўзимга ўзим савол бердим: « Қандай қилиб Аллоҳ азза ва жалланинг фарзларидан бирига бепарволик қилган ҳолда Аллоҳнинг динини мустаҳкамлашни орзу қилиш мумкин!? » Қалбимда бир ғалаён ҳис қила бошладим. Нафасим сиқилиб, томоғим бўғилди. Нимадир қилишни истадим. Нима қилсам экан, дея мана шу китобни қаламга олдим. Ўзимга, сизларга ва қолган барча мусулмонларга Аллоҳ таолодан ҳидоят сўрайман, динимизни азиз ва мустаҳкам қилсин. У бунга қодир бўлган Зотдир.

Характеристики

ISBN 978-9943-8742-9-9
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 120
Издательство Ҳилол-нашр
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2022

Бугун бомдод ўқидингизми?!

5 1
1 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!