“Asaxiy Books”дан яна бир муҳим янгилик — Бо Беннетнинг “Мантиқий хато. Тўғри фикрлаш қўлланмаси” китоби ўзбек тилида!
Танқидий ва таҳлилий фикрлаш ҳозирги давр учун муҳим ҳисобланади. Маълумотга кўр-кўрона ишониб нотўғри хулоса чиқариш каби муаммоларга ечим сифатида “Мантиқий хато” китобини тақдим этамиз.

Ким ҳақ- у, ким ноҳақ? Баъзан бу саволга жавоб йўқдек туюлади. Ахир “Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор”, деймиз. Шунга қарамай, наҳотки барча учун бир хил бўлган объектив ҳақиқат йўқ? Албатта, бор ва уни билишда бизга мантиқ ёрдам беради. Бу қадимий илм аргументлар келтириш ва уларга жавоб беришни ўргатади.
Ўрганишнинг энг самарали усулларидан бири — хатоларни таҳлил қилиш. Шунинг учун “Мантиқий хато” китобида баҳсларда кенг тарқалган мантиқий хатолар, уларнинг турлари ва шакллари баён қилинган.

Китоб мантиқий мулоҳаза юритишнинг асосий тамойиллари билан таништиради. Унда кундалик ҳаётда, баҳсларда кўп учрайдиган хатолар ва уларнинг турлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, аргументлаш бўйича мисол ва фойдали тавсиялар келтирилган.
Хатонинг нима учун хато эканини билсангиз, унга йўл қўймайсиз. Бу хислат сизни оқил, вазмин ва мулоҳазакор инсонга айлантиради.
Бу китоб самарали мулоҳаза юритиш бўйича тезкор ва фойдали қўлланма бўлиб, сизга вазиятни сиз истагандай эмас, аслидек кўрсатувчи йўлга олиб киради. Ушбу китобда асосий эътибор мантиқий хато тушунчаларга қаратилган, ҳаётда оддий қабул қилинувчи кўп ҳолатлар нима учун хато экани кўрсатилиб тавсиялар ҳам келтирилган. Ўқиган саҳифаларингиз сони ортиши билан фикр юритиш ва қарор қабул қилиш услубингизда сезиларли яхшиланишга гувоҳ бўласиз. Мантиқий хато – бу барча оригинал мисоллар ва тушунарли тавсифларга эга бўлган кенг қамровли мантиқий хатолар тўплами бўлиб, барча китобхонларга ёқиши шубҳасиз.

Китобни мутолаа қилинг, тушунинг ва ҳаётингизда қўллашни бошланг. Агар китобдаги тавсияларга амал қилсангиз:
• Кундалик ҳаётда мантиқий хатоларни аниқлайсиз ва бартараф этасиз;
• Танқидий ва мустақил фикрлашда ўсиш сезасиз;
• Ўзингизни нотўғри маълумот ва манипуляциядан ҳимоя қиласиз;
• Янада билимдон ва ақлли шахсга айланасиз;
• Самарали мулоқот ва музокарага кириша оласиз.

“Мантиқий хато” китоби билан шахс сифатида янада ривожланинг. Танқидий фикрлаш сари саёҳатингизни бугундан бошланг!
Ушбу китоб Халқ банки билан ҳамкорликда чоп этилди.