Бизнесга оид 10 та энг сара адабиётлар

5 44
44 отзывов
629 000 сум 499 000 сум сум
62 400 сум x 12 мес
Модель: Бизнесга оид
Наличии: ● В наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Камида 100 йиллик тажриба 499 000 сўм!


Рақобат кучли бўлган замонда бизнесни ривожлантириш тажриба асосидаги билимлар ва синалган усуллар билан осонроқ кечади. Бундай билимларнинг энг сарасини албатта ўз соҳасини мутахассислари, муваффақиятли бизнес эгалари ва профессорлар бир неча ўн йиллар давомида йиғган тажрибаси асосида ёздан китобларидан топасиз.


Шундай китобларнинг энг сараси жамланган бизнесга оид 10 адабиётни биз сизга 499 000 сўмдан таклиф қиламиз. Ўн йиллар давомида йиғилган тажриба, хулоса ва тавсияларга энг ҳамёнбоп нархда эга бўлинг.

Буюртмангизни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига тезкор етказиб берамиз.


Китоблар рўйхати ва улар ҳақидаги маълумот билан қуйида танишинг:


1. Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи


• Ишдан бўшаш учун янги ходимларга катта пул таклиф қилинг

• Мижозларга хизмат кўрсатишни фақат бир бўлим эмас, балки бутун компания масъулиятига айлантиринг

• №1 устувор вазифа сифатида корпоратив маданиятига эътибор қаратинг

• Бизнесни юритишда бахт илмидан олинган тадқиқотларни қўлланг

• Ходимларга шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишига ёрдам беринг

• Дунёни ўзгартиришга интилинг

• Ва пул ишланг. . .


Ғайритабиий эшитиляптими? Бу ҳар йили 1 миллиард доллардан ортиқ ялпи товар сотувини амалга оширувчи онлайн-ритейлер Заппосдаги стандарт иш тартиби. 2009-йилда Фортуне журналининг йиллик “Ишлаш учун энг яхши компаниялар” рўйхатида энг юқори ўринни эгаллагандан сўнг Заппос Амазон томонидан ёпилиш кунида қиймати 1,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартнома асосида сотиб олинди.


“Бахт етказиш” асарида Заппос бош директори Тони Шей ЛинкЕхчанге, Заппос ва бошқалар орқали чувалчанг етиштириш фермасидан тортиб пизза бизнесини юритишгача бўлган бизнес ва ҳаётда олган турли сабоқлари билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб “Неw Ёрк Тимес” ҳамда “Wалл Стреет Жоурнал”нинг бесцеллер асарлар рўйхатидан жой олган.

2. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим


Дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган бу автобиографик китобни ХХ асрнинг буюк менежерларидан бири, ишлаб чиқаришда оқим-конвеер йўлини жорий этган, АҚШ автомобил саноатининг “отаси”, миллиардер Ҳенри Форд ёзган. Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида кўплаб асарлар битилган. Бу китоб унинг ўзи ёзган, ёрқин, тимсолли, қатъият ва илҳом билан битилган асардир. Форднинг бу ҳаётномаси тарихий қимматидан ташқари, бугун ҳам ислоҳотлар ўтказаётган ва ўз иши ҳамда ҳаётини ижодий ўзгартиришга чоғлаган иқтисодчилар, инженерлар, конструкторлар, руҳшунослар, социологлар, бизнес ташкилотчилари ва раҳбарлари, ҳаётда муваффақиятга эришаман деган ҳар бир одам учун долзарб асардир.


Автобиография Ҳенри Форднинг карерасига тўхталади. Китоб давомида Форд ўз ҳаёти ва айниқса, муҳим қарорлар қабул қилишда фикрлаш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилади. Сиз ҳақиқатан ҳам Форднинг нафақат муваффақиятли бизнесмен, балки ажойиб муҳандис, тактик ва стратег бўлганини ҳам кўришингиз мумкин. Мутолаа жараёнида техник билимлар билан биргаликда у одамлар билан ишлаш, жумладан, кундалик мулоқот, маркетинг, савдо ва бошқаларда ҳам моҳир бўлганига гувоҳ бўласиз.


3. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол.


СОС! “Савол ортидаги савол” китоби бугунги кунда бизнес ва жамиятдаги энг муҳим масала — шахсий жавобгарликка қаратилган.


Шахсий жавобгарликнинг йўқлиги айблаш, шикоят қилиш ва кечиктириш эпидемиясига олиб келди. Ҳеч бир ташкилот ёки шахс шахсий жавобгарликсиз мақсадларга эриша олмайди, бозорда рақобатлаша олмайди ёки одамлар ва жамоаларни ривожлантира олмайди.

Китобда таклиф этилган ечим бутунлай янги ёндашувни ўз ичига олади. Шунчаки бераётган саволларимизни ўзгартириш орқали вазиятни ва ҳаётимизни яхшилашимиз мумкинлигини кўрсатади. Энди “Ким бу ишни қилди?” ,“Нега улар ўз ишларини тўғри бажара олмайдилар?” ёки “Нега биз бу ўзгаришларнинг барчасини бошдан кечиришимиз керак?” деб сўрай олмаймиз. Бунинг ўрнига, савол орқасида савол берамиз: “Мен бу вазиятни қандай яхшилашим мумкин?” “Мен қандай ҳисса қўшишим мумкин?” ёки “Қандай қилиб ўзгартиришим мумкин?”


Қисқа, тушунарли ва фойдали бўлган “СОС! Савол ортидаги савол” китоби ҳайратланарли натижаларга олиб келиши мумкин бўлган кундалик ҳаракатларга шахсий жавобгарликни қўллаш усулини тақдим этади: муаммолар ҳал қилинади, тўсиқлар йўқолади, хизмат яхшиланади, жамоавий иш кучаяди ва одамлар ўзгаришларга мослашади.

4. Ёна Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади.

Нима учун баъзи маҳсулотлар ва ғоялар вирусга айланади? Баъзи маҳсулотлар бошқалардан кўра кўпроқ оғизга тушади? Уортон профессори Ёна Бергер маҳсулот ёки ғояларни юқумли қиладиган олтита қадамни тушунтириш учун ўз тадқиқотига таянади ва бу ҳақида тушунарли ва батафсил маълумотни ушбу китобда келтирилиб ўтади.


Маҳсулотингиз ёки ғоянгиз учун оғиздан-оғизга ўтувчи сўз ярата оласизми? Бергернинг сўзларига кўра, мумкин. Маҳалладаги ресторанни, юзлаб ходимларга эга корпорацияни бошқарасизми ёки биринчи марта маҳаллий офисда ишлаяпсизми, маҳсулотингиз ёки ғоянгиз юқумли бўлишига ёрдам берадиган қадамлар бир хил бўлади.

ХХИ асрда маркетингнинг бизнес учун аҳамияти ҳар доимгидан муҳим. Лекин, маҳсулотни танитиш учун Cоcа-Cола ёки Аппле каби миллиардлаб доллар сарфлаш шарт эмас. Ёна Бергер бизнес эгалари ва маркетологларга харажациз қандай қилиб маҳсулот ва ғояларни оммалаштириш бўйича тавсия беради.

“Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади.“ китоби Бергер тадқиқотидан олинган қизиқарли маълумотларга тўла. Ден Ариелй ва Ден Гилберт томонидан мақтовга сазовор бўлган ва тўққизта мамлакатда сотилган ушбу китоб ўз лойиҳалари ва ғоялари муваффақиятли бўлишини хоҳлайдиган инсонлар учун қатъий тавсия этилади.


5. Питер Тил, Блейк Мастерс: Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай кўриш мумкин


«Ушбу китоб дунёда қиймат яратиш бўйича мутлақо янги ва тетиклантирувчи ғояларни тақдим этади»
— Марк Сукерберг, Мета бош директори


«Питер Тил бир нечта илғор компанияларни қурди ва «Нолдан бирга» китоби буни қандай қилишни кўрсатади.»
— Илон Маск, СпаcеХ ва Тесла бош директори

Замонамизнинг энг катта сири шундаки, ҳали ўрганилмаган чегаралар ва яратилиши керак бўлган янги ихтиролар мавжуд. Афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тил «Нолдан бирга» китобида янги нарсаларни яратувчи компанияларни қуриш усулларини қандай топишимиз мумкинлигини кўрсатади.


Тил ўз асарини мобил қурилмаларга муккамиздан кетиб, буни сезмаётган бўлсак ҳам, аслида технологик турғунлик асрида яшаётганимизни кўрсатиш билан бошлайди. Ахборот технологиялари тез суръатда ривожланди, аммо тараққиёт фақат компютерлар ёки Силикон водийси билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар қандай саноат ёки бизнес соҳасида тараққиётга эришиш мумкин. Бунда хар бир лидер ўзлаштириши керак бўлган энг муҳим маҳорат — мустақил фикрлашни ўрганишдир.

6. Уолтер Айзексон: Стив Жобс


Бенжамин Франклин ва Алберт Эйнштейннинг энг кўп сотилган биографиялари муаллифидан Стив Жобснинг эксклюзив таржимаи ҳоли.

Икки йил давомида Жобс билан ўтказилган 40дан ортиқ интервюларга, шунингдек, юздан ортиқ оила аъзолари, дўстлари, рақиблари, рақобатчилари ва ҳамкасблари билан бўлган интервюларга асосланиб, Уолтер Айзексон Стив Жобс ҳаётининг ҳайратланарли ҳикоясини ёзган ва мукаммалликка бўлган иштиёқи туфайли олтита соҳада инқилоб қилган ижодий тадбиркорнинг шахсияти: шахсий компютерлар, анимацион филмлар, мусиқа, телефонлар, планшет ва рақамли нашриёт ҳақида маълумотлар келтириб ўтган.


Америка ўзининг инновацион устунлигини сақлаб қолиш йўлларини қидираётган бир пайтда ва бутун дунё бўйлаб жамиятлар рақамли аср иқтисодиётини қуришга ҳаракат қилаётган бир пайтда, Жобс ихтирочилик ва амалий тасаввурнинг якуний белгиси бўлиб турибди. У ХХИ асрда қиймат яратишнинг энг яхши усули ижодкорликни технология билан боғлаш эканлигини биларди. У хаёлот олами муҳандисликнинг ажойиб ютуқлари билан бирлаштирилган компания қурди.


Жобс ушбу китоб билан ҳамкорлик қилган бўлса-да, у ёзилган нарсаларни назорат қилишни сўради. У ҳеч нарсани чеклаб қўймади. У ўзи билган одамларни ҳалол гапиришга ундади. Жобс эса ўзи ишлаган ва рақобатлашган одамлар ҳақида очиқчасига, баъзан шафқацизларча гапиради. Унинг дўстлари, душманлари ва ҳамкасблари унинг бизнесга бўлган ёндашувини ва натижада инновацион маҳсулотларни шакллантирган перфекционизм, ижодкорлик ва назоратга мажбурлаш ҳақида аниқ тасаввур беради.

7. Аллан Диб: Бир варақли маркетинг режа

Ўзининг “Бир варақли маркетинг режа” китобида тадбиркор ва маркетолог Аллан Диб маркетинг режа қандай қилиб осон ва тез битказишни ўргатади. У биргина саҳифага сиғади, тўққиз катакдан иборат бўлади. Унинг ёрдамида сиз мураккаб маркетинг режангизни тузиб, бошловчидан соҳа устасига айланишингиз мумкин.

Ушбу янги китобда сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

• Қандай қилиб янги мижозлар топиш ва мавжудларидан кўпроқ фойда олиш;

• “Катта бизнес”ларга мўлжалланган маркетинг кичик ва ўрта бизнес стратегияларини ўлдириши сабаблари;

• Том маънода бир саҳифали шахсий маркетинг режа тузишдаги оддий босқичли жараён. Шунчаки китобни ўқиб, боблар сўнгидаги бир варақли маркетинг режанинг катакларини тўлдириб кетинг.

• Қандай қилиб рақибларни енгиш ва ўзингизни мижоз учун ягона танловга айлантириш;

• Қандай қилиб тўғридан тўғри жавоб маркетинг сирларидан фойдаланган ҳолда, кичик бюджет билан катта натижаларга эришиш;

• Қандай қилиб маҳсулот ва хизматларингизга юқори нарх қўйиш ва мижозлар розилигини олиш.

8. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси


Муваффақиятли инсонлар муаммолар билан эмас, балки имкониятлар билан яшайдилар. Улар имкониятлардан озиқланиб, муаммоларни очликда қолдирадилар

«Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси» китоби машҳур америкалик бизнес консултант Стивен Кови томонидан ёзилган.

Китоб биринчи бор 1989 йилда нашрдан чиқади. Орадан 15 йил ўтиб, 2004 йил китоб 38дан ортиқ турли тилларга таржима қилинган. 2011 йил августда “Тиме” журнали ушбу китобни асосий бизнес китобларнинг 25талик рўйхатига киритган. Китоб бугунги кунга қадар бутун дунё бўйлаб 40 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.

Китоб доимо муваффақиятга интилувчилар учун. У инсоннинг ривожланиши, ҳаёт мазмуни ва воқеа-ҳодисаларга реакцияси, яъни жавоби ҳақида. Стивен Кови жуда кўплаб лидерлик, муваффақият, самарадорлик мавзусидаги китобларни нафақат ўқиган, балки таҳлил ҳам қилган. Асарда кўплаб машҳур (шунчаки машҳур эмас, балки ўзини максимал даражада ривожлантириб, ички хотиржамликка эришган)лардан мисол келтирилади. Улардан энг ёрқини - Виктор Франкл, “Ҳаётга «Ҳа» дейиш: конслагер Психологи” китоби муаллифидир.

9. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли

Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради.

Китоб талабалар, тадбиркорлар, ишчилар, раҳбарлар, куни ва вақтини тартибни солишни хоҳлайдиган ҳатто уй бекаларига ҳам тавсия қилинади.

10. Жеймс Клир: Атом одатлар
Агар одатларингизни ўзгартиришни уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, муаммо сизда эмас. Муаммо тизимда. Ёмон одатлар такрорланаверишининг сабаби сиз уларни ўзгартиришни хоҳламаётганингизда эмас, балки ўзгариш учун нотўғри тизим танлаганингизда. Сиз мақсадларингизнинг даражасига кўтарилмайсиз, билъакс тизимларингиз даражасига тушиб қоласиз. Мазкур китобда эса сизни янги чўққиларга олиб чиқувчи синашта тизим билан танишасиз.


Клир мураккаб мавзуларни ҳам кундалик ҳаётга ва ишга осонгина татбиқ қилса бўладиган оддий одатларга боғлаб, ечим бера олиши билан танилган. Китобда у яхши одатларни муқаррар, ёмонларини эса иложсиз қилиш бўйича тушунишга осон йўриқнома яратар экан, биология, психология ва нейроилмдаги энг ишончли ғояларга суянади. Мутолаа давомида китобхон Олимпиададаги олтин медал соҳиблари, етакчи бизнесменлар, инсон ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар ўз касбини устаси бўлишда митти одатлар илмидан фойдалангани ҳамда соҳада энг зўрига айлангани ҳақидаги ҳаётий ҳикояларини ўқиб, руҳланади.


Қандай қилиб:

- янги одатлар учун вақт ажратишни (ҳатто қиладиган ишларингиз ошиб-тошиб кетганда ҳам);

- иштиёқсизлик ва иродасизликни енгишни;

- атроф-муҳитни муваффақиятга эришишни осонлаштирадиган қилиб тартиблашни;

- йўлдан адашганда ортга қайта олишни ва бошқа кўплаб нарсаларни ўрганинг.


“Атом одатлар” ўсиш ва муваффақият ҳақидаги фикрларингизни ўзгартиради ҳамда сизга одатларингизни ўзгартиришда зарур бўлган қурол ва стратегияларни тақдим этади. Хоҳ чемпионатда ғалаба қозонишни истаётган жамоа бўлинг, хоҳ соҳага қайта жон беришга умид қилган ташкилот, ёки шунчаки чекишни ташлашни, озишни, стрессни камайтиришни ёки яна бошқа бир мақсадга эришишни хоҳлаётган оддий инсон бўлинг, бу китоб сизга наф келтирмай қолмайди.

Характеристики

Язык На узбекском
Издательство Asaxiy Books
Формат бумаги A5

Бизнесга оид 10 та энг сара адабиётлар

5 44
44 отзывов
629 000 сум 499 000 сум сум
62 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!