Ушбу монографияда ўқувчи ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиши даврида жамоат тартиби ва осойишталикни сақлаш борасида маълумот берувчи кўплаб тарихий фактларни топади. Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тарихига оид маълум даражада мавжуд бўшлиқни тўлдиради ва дастлаб Туркистон ишчи-деҳқон милициясининг пайдо бўлиши, унинг халқимиз эришган ютуқларни ҳимоя қилиш учун кураши, мустақиллик арафаси ҳамда мустақил Ўзбекистон Республикаси ИИО тузилмаси ва фаолияти ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтиришга ёрдам беради.