Ушбу дарслик ҳамширалик иши йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, немис тилида мутахассислик соҳасини ўрганишга амалӣ ёрдам беради. Китоб 5 та боб ва 20 та мавзуни ўз ичига олган бўлиб, касбий терминология, тиббий муолажалар ва клиник вазиятлар бўйича муҳим маълумотларни тақдим этади. Дарслик назарий билимларни амалӣ мисоллар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, ҳамширалик ишидаги асосий жараёнларни тушуниш ва немис тилида равон ифодалаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. Немис тилини тиббиёт соҳасида қўллашни интерфаол услублар асосида тақдим этувчи ушбу қўлланма тиббиёт соҳаси талabalari, Германия, Швейцария, Австрия давлатларида меҳнат фаолиятини олиб борадиган мутахассислар ҳамда соҳага қизиқувчилар учун муҳим манба ҳисобланади.