Служба поддержки
Вы изучаете Asaxiy'да чиққан 10 бадиий китоб тўплами, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Введите адрес электронной почты и мы сообщим вам
Поздравляем!
Благодарим вас за интерес к продукту. Наши операторы свяжутся с вами, как только начнется продажа.
Тил байрами муносабати билан Asaxiy'да чиққан 10 бадиий китоб тўпламига чегирма
1. Тара Вестовер: Талаба
Тара ажабтовур муҳитда улғайган. Дадаси мормон эътиқодига содиқ, динни ҳамма нарсадан устун кўрувчи одам. Онаси эса доялик қилиб, гиёҳлардан дамламалар тайёрлаш билан шуғулланади ва ҳар қандай касалликни, ҳатто саратонни ҳам дори-дармонларсиз даволай олишини даъво қилади. Тара оиладаги бошқа фарзандлар каби ташқи дунёдан иҳоталаб қўйилган, давлат мактабида ўқимаган ва фақат ота-онасининг раъйига кўра тарбия топган. Лекин унда, акаси Тайлернинг беқиёс хизмати билан, таълимга нисбатан қизиқиш уйғонади ва шу нарса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборади.
2. Ден Браун: Рақамли қалъа
Бу китоб замонавий жаҳон адабиётининг энг машҳур ёзувчиларидан бири, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ нусхада китоб сотган Ден Брауннинг «Рақамли қалъа» романидир. Ушбу роман Ден Брауннинг илк романи бўлиб, асар шу заҳоти Ден Браунга бутун дунёга машҳурликни олиб келади. Бугунги кунда Ден Браун «Нев Ёрк Тимес» нашри томонидан бир неча бор дунёнинг энг машҳур 100 инсони сифатида эътироф этилган ва унинг асарлари доим дунёдаги янги бестселлерлар рўйхатида энг биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Айни вақтда йиллик 156 миллион АҚШ доллари даромад билан, Ден Браун жаҳонда энг кўп даромад қиладиган ёзувчилардан бири ҳам ҳисобланади. Унинг бошқа бир «Да Винчи коди» номли асари ўзбек китобхонларига яхши таниш.
«Рақамли қалъа» романи адибнинг илк романи бўлиб, асар 1998 йилда ёзилган. Асарнинг ёзилишига Ден Браун ҳаётда ўзи гувоҳи бўлган воқеа сабаб бўлади. Ден Браун ўзи дарс берадиган Университетдаги талаба дўстига электрон почта орқали ҳазиллашиб АҚШ президентига суиқасд қилмоқчи эканлигини ёзганлигидан сўнг АҚШ «Миллий хавфсизлик агентлиги» ходимлари томонидан қўлга олинади. Миллий хавфсизлик агентлиги энг сирли агентликлардан бири бўлиб, унинг вазифаси фуқароларни кузатиб боришдир. Бу вазият уни қизиқтириб қўяди ва у электрон хавфсизлик ҳақида асар ёзишга қарор қилади. Уйига келиб асарни ёза бошлаган пайтда электрон почта орқали вирус келиб, компьютерининг қаттиқ диски куйиб қолади. Бундан хавотир олган Ден Браун «Миллий хавфсизлик агентлиги» ва ундаги довюрак разведкачилар ҳақида шов-шувли китобни чоп этади.
3. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи
Тўрт йил битта университетда ўқиган икки инсон келиб-келиб битирув куни танишиб қолиши мумкинми? Албатта, ахир чарх Эмма ва Декстернинг йўлларини айнан шундай ғаройиб тарзда кесиштирди. Тақдир улар учун атаган бу кун, тўртбурчак қалпоқлар осмонга отилган, дипломлар тантанали топширилган кун катта ҳаётнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Битирувнинг эртаси ‒ 15 июль эса Эмма ва Декстерни янада кучли боғлаган, висол ва фироқни бирлаштирган мўъжизавий санадир. Янаги йил бу санада нималар юз беради? Ундан кейинги йиллардачи? «Бир кун» номли фильм учун асос бўлган ушбу китоб икки қаҳрамоннинг ҳар йили 15 июлда нималарни бошдан кечиришини тасвирлайди.
4. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили.
Ойликдан ойликкача яшашдан чарчадингизми? Молиявий эркин бўлишни истайсиз, аммо ишни нимадан бошлашни билмайсизми? Агар шундай бўлса, унда «Латте омили»ни ўқишингиз керак.
Бадавлат бўлмай туриб ҳам бой яшаш мумкинми? Албатта, мумкин. Бунинг учун маошингизни оширишларини, лотереяга ютуқ чиқиши ёки кутилмаган хазина топиб олишни кутишга ҳожат йўқ.
Кўпчилик бир умр бошқаларни бой қилиш учун ишлаганини жуда кеч тушунади. Натижада ўзини ҳеч қачон бадавлат бўлолмайдиган муҳтож одамдек ҳис этиб, барча истакларини ноаниқ муддатга ортга suradi...
Ушбу китоб қаҳрамони ҳам «Қурбим етмайди» дея кўп нарсада, ҳатто орзуларида ҳам ўзига чекловлар қўйган. У тасодифан танишиб қолган кекса бариста эса қизга ўзи ўйлаганидан анча бадавлатроқ эканини тушунтириб беради.
5. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари
Бу китобдан...
• Ҳеч қачон орзуларингиздан воз кечмасликни, давом этишга умид йўқдек туюлса ҳам, истаган нарсангиз учун курашишингиз кераклигини
• Иқтидорли ва мослашувчан бўлишни, қийин вазиятга тушиб қолганингизда таслим бўлиш ўрнига муаммога ечим беришни
• Ҳеч қачон китобни муқовасига қараб баҳоламагандек, инсонни ташқи кўринишига қараб баҳоламасликни
• Дўстликни қадрига етишни ва агар инсоннинг ўзи яхши бўлса унга ҳаёти давомида яхши инсонлар йўлдош бўлишини
• Оиланинг аҳамиятини тушунишни, оила курашни давом эттиришга ва ҳеч қачон умидни йўқотмасликка туртки бўлишини билиб оласиз.
6. Жорж Оруэлл: 1984
«1984» асарида ўтган асрнинг 80 йилларида Уммония (Англия, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Океания, Жанубий Африканинг умумий номи) мамлакатида ҳукм сурган сиёсий тузум ҳақида сўз боради. Ном ҳам айнан воқеалар содир бўлган йилдан келиб чиқиб танлангандек. Китобда тасвирланган ҳолатлар тарихий далиллар билан солиштириб кўрилганда эса реал макон Собиқ совет иттифоқи бўлгани, инглиз социализми тушунчаси остида коммунизм назарда тутилгани, «1984» эса тоталитар тузум авж олган палла — 1948 йил экани (шунчаки рақамларнинг ўрни алмаштирилган) ҳақида ўқувчида эҳтимол пайдо бўлади.
7. Светлана Алексиевич: Чернобил таваллоси
Чернобил таваллоси — бу Светлана Алексиевичнинг китоби бўлиб, Чернобил фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг бошдан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади. Алексиеевич юзлаб одамлар, жумладан ўт ўчирувчилар, сиёсатчилар, шифокорлар, физиклар ва оддий фуқаролар билан суҳбатлашди ҳамда уларнинг ҳикоялари фалокат инсоният учун қанчалик қимматга тушганини очиб берди.
Китоб инсон руҳиятининг, иродасининг мустаҳкамлигидан кучли ва таъсирчан далолатдир. Бу, шунингдек, ядровий энергия хавфи ҳақида огоҳлантирувчи ҳикоя ҳамдир.
8. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º
Ҳаёт тезлашган, бир хиллик тенглик деб аталадиган, одамлар бир-бирини эшитмайдиган, фикрлашдан тўхтаган, ҳурлик маҳв этилган… Бу жамиятда китоблар ақл кушандаси саналади, тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечади, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги «чиғаноқ»лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст, рекламалардан сарҳуш яшайди.
Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтег – ўт ўчирувчи. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолди ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезди, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлади. Алалоқибат у ўзи каби инсонлардан иборат яширин гуруҳга қўшилди…
9. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
Роман воқеаларини қисқача сўзлар билан ифода этиб бўлмайди. Барчаси шу қадар тиғизки, шошириб қўяди. Мажоз, образ, ифода, ўт, ҳеч кимникига ўхшамаган лиризмни ҳис қиласиз. Миллият, соф муҳаббат, кўринмас ва ошкор фожиалар, тарих, бугун ва эртанинг бир-бирига кавшарланган ҳалқаси, ростлик даъвосидаги ёлғонлар, руҳ ва қондаги парадокслар сизни ўтмиш ва келажак куйига асир қилади, ўйлатади, йиғлатади ва аччиқ-аччиқ кулдиради. Ўтган аср бошида Германияда ўқиган талабалар, улар маслаги ва фожиали қисмати бугунги ёшлар мақсади билан бир тарозига тортилади.
Роман ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Германияда таҳсил олган ва собиқ Совет Иттифоқи томонидан шафқатсизларча қатл этилган миллат йигит-қизларининг хотирасига бағишланади.
10. Жером Селинжер: Жавдарзордаги халоскор
Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Колфилд ўсмирларнинг саркашлиги, исёни тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асиллик, ўзлик, йўқотиш, дахлдорлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади.
Жером Селинжер 1919 йил 1 январда Нью-Йоркда туғилган ва 2010 йил 27 январда Ню-Ҳемпшир штати Корниш шаҳрида вафот этган. Иккинчи жаҳон урушига сафарбар қилингунга қадар “Story” ва “The New Yorker” журналларида бир неча ҳикоялари чоп этилган. Аммо 1951 йил босилиб чиққан “Жавдарзордаги халоскор” романи уни машҳур қилди. Нашрдан чиққач 2 ой муддатда оммалашиб кетган романда 16 ёшли ўсмир йигитнинг ўй-хаёллари, атрофидагиларнинг мунофиқлиги ва сохталикларидан безорлиги, ҳаётга бўлган очиқ муносабати ёритилган. Муаллифнинг ўзи 1953 йилги интервьюсида романни қисман автобиографик деб атаган.
Нархи: 575 000 сўм
Байрам чегирмасида: 299 000 сўм
Ўзингиз ва яқинлар учун бадиий китоблар тўпламини совға қилинг. Буюртмалар Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.
zo'r
ajoyib 👍
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Asaxiy'да чиққан 10 бадиий китоб тўплами
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish