«Ҳикмат — мўминнинг йўқотган молидир. Қаердан топса, олади», дейилади ҳадисда.
Ушбу китоб ҳаётнинг турли соҳаларида кўнгилни тўлдирувчи, сабрга чорловчи, руҳни қувватлантирувчи чуқур ҳикматлар мажмуасидир. Китобдаги ҳар бир ҳикмат сизнинг дардингизга малҳам, саволингизга жавоб, мақсадингизга йўл-йўриқ бўлиши мумкин.
Агар сиз руҳий покланишга, ҳаётда сабр ва баракотга эришмоқчи бўлсангиз — бу китоб сизга йўлчи юлдуз бўлиши мумкин.
Ушбу рисоладаги ҳикматлар маълум бир соҳага чекланмаган бўлиб, эркин мавзудадир. Унда инсоннинг Аллоҳ таоло билан бўладиган муносабатлари, бошқа инсонлар билан бўладиган алоқалари ҳамда ички оламини назорат қилиш, кишининг ўз-ўзини тарбиялашига доир хилма-хил ҳикматлар мавжуд. Уларда саҳобаи киромлардан тортиб, бугунги кундаги донишманд инсонларнинг кўплаб қимматли фикр-мулоҳазалари ўз ифодасини топган.