Дунёга болалар кўзи билан боқишни унутиб қўймадингизми? Уларнинг ўз олами - ўз сайёраси бор. Зотан ҳар биримиз қачонлардир бола бўлганмиз ва бизнинг ҳам ўз сайёрамиз, ўз орзуларимиз бўлган.
Кейинчалик эса биз ҳам сафарга чиқдик, бахтимизни изладик...
Балки бизнинг чин бахтимиз олис болаликдаги мўъжаз сайёрада қолгандир. Атиргулимиз ҳамон бизни кутаётгандир. Буни англаб етиш учун эса бир қанча сайёраларда меҳмон бўлишимиз лозим. Ушбу китоб сайёрангиз-га қайтиш билети бўлиши мумкин. Унутманг, бахт томон одимлаш ўз қўлингизда.