Ушбу ёднома китоб пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир умр содиқлик билан ҳаёт кечирган улуғ олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (1952–2015) ҳақларида замондошларининг хотираларидан иборат. Булар давримизнинг беназир олими, миллат ва умматнинг фахри, улуғ мужаддид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутафаккир, муршид, зоҳид, баркамол шахсият, гўзал инсоний фазилатлар соҳиби бўлмиш олимнинг сийрат ва суратларига у зотни таниган-билган кишилар томонидан қаламга олинган ишонарли ва гўзал чизгилардир. Бутун умрини Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, Унинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсоннинг ички ва ташқи дунёларини муҳтарам ўқувчиларимизга тўлароқ таништиришда ушбу китобнинг манфаатли бўлишидан умидворлик билан уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.