Атоқли адибнинг ушбу мўъжаз тўпламидаги ҳикоя ва қиссалар қишлоқ ҳаёти ва ундаги шижоатли ёшлар турмуш тарзи, ўй-хаёллари, орзу-умидлари-ю армонларидан сўзлайди. Қаҳрамонлар шу қадар кўнгилга яқин-ки, сабаби улар образининг ҳаққоний ва рўй-рост яратилганида. Эҳтимол, сиз уларни қачонлардир учратгандирсиз, эҳтимол ҳамкасбингиздир, балки дўстингиз ёки қариндошингиз чиқиб қолар. Китобдан икки қисса ва биргина ҳикоя ўрин олган. Аммо ҳикояки, залвари қиссадан кам эмас. Ўқиб кўринг, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Хуллас, сизга завқли мутолаа тилаймиз.