Ушбу китоб ХИ аср қомусий олими Абу Райҳон Берунийнинг (973-1048) «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асарининг араб тилидан ўзбек тилига таржимасининг иккинчи тузатилган қайта нашридир. «Осор ал-боқия»да изоҳлар янгидан ишланиб кўриб чиқилиб, ўрганилиб, уларда тарихий масалалар, аниқ фанларга оид муаммолар кенг ёритилди.
Асарда қадимги халқларнинг, хусусан, ватанимиз ҳудудидаги суғдлар, хоразмликлар ва ундан ташқари мусулмонлар, христианлар, яҳудийларнинг байрамлари, урфодатлари, турли мамлакатларда ҳукм сурган подшоҳлар, императорлар сулолалари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Шунингдек, китобда Беруний таржимаи ҳолига, диний эътиқодига алоқадор материаллар ҳам берилган.