Ушбу китоб тиббиёт фанлари номзоди, олим, 40дан ортиқ китоблар муаллифи ва ҳаммуаллифи, 10га яқин тиббий луғат- лар тузувчиси, ўнлаб шогирдларнинг устози, чин маънода табиб ва ҳабиб инсон Абдукарим Усмонхўжаев хотирасига бағишланди. Китобдан ўрин олган хотиралар ўқувчига нафақат бир Инсон ҳақида сўзлайди, балки ҳаётий сабоқ ва ўгитлар ҳам берадики, китобхон беихтиёр тирикликнинг маъноси, умрнинг мазмуни ҳақида тафаккур қилади. Ҳаёт эканмиз, қал бимизга қулоқ солишимиз, Инсон деган номга лойиқ бўлишимиз, ортимиздан яхши сўз, яхши амал, яхши авлод қолдири- шимиз лозимлигига яна бир карра амин бўламиз.
Китоб муаллифи Абдукарим Усмонхўжаевнинг фарзанди Абдураҳим Усмонхўжаевнинг мақсади олим, табиб ва ҳабиб инсон ҳақидаги хотиралар китобхонга қайсидир маънода ҳаётий сабоқ берсин, ота руҳи шод, хотираси барҳаёт бўлсин...