Ушбу қўлланма араб тилининг биринчи бўлими сарф (морфология)ни тўлиқ ва мукаммал ўзлаштириш учун тайёрланган бўлиб, араб тилидаги барча феълларни замонларда, шахс сонда, жинсларда, маълум ва мажҳул шаклларда тусланишини ўргатади. Сўзларнинг бобларга, ақсомларга бўлиниши мисоллар кўринишида баён қилинган, ҳар - бир ақсомларга тегишли қоидалар ўз ơъринларида кўрсатиб ўтилган. Ҳар бир бобнинг аввалида масдар(ўзак) вазнлари баён қилинган. Бобларнинг хусусиятлари мисоллар билан ёритиб берилган. Иллатли фелларга тегишли қоидалар шарҳлаб ёзилган. Ёзиб ўрганиш учун қўшимча жадваллар қўйилган. 1-китобда сарф фанига тегишли бўлган 22 бобдан сулосий мужарраднинг 6 та боби баён қилинган, қолган боблари 2- китобда баён қилинади.
Китоб араб тилини замонавий классик услубда ўрганишни истаган ўқувчлар, Олий ва ўрта махсус билим юртлари талабалари, ўқув маркази ўқувчилари ва умумий китобхонлар учун муносиб қўлланма сифатида тақдим этилади.