Ёмғирли кунда ўқиш мумкин бўлган 5 китоб

Ёмғирли кунда ўқиш мумкин бўлган 5 китоб

Ёмғирли кунда иссиққина чой ёки кофе ичиб ўқиш мумкин бўлган 5 китоб:

1. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви

ХIХ аср иккинчи ярми ва ХХ аср боши. Дунёнинг икки йирик империяси Буюк Британия ва Россиянинг манфаатлари Марказий Осиёдан Ҳиндистонгача бўлган катта ҳудудда тўқнаш келди. Бу яширин тўқнашувни тарихчилар «Катта ўйин» деб номлашди. Жосуслар орқали ўйинлар, гилам ости дипломатияси, катта ҳудудни ўз таъсири доирасига тушириш учун халқаро босим қизиқарли ва мураккаб кечган. Булар ҳақида Англиялик профессор Питек Ҳопкирк жуда қизиқарли тильда сўзлаб беради.

PS: Бу китобни ўқиган чойхонада ҳеч кимга сўз бермаслиги аниқ😁

asaxiy.uz/u/635e26231264e


2. Викас Сваруп: Харобадан чиққан миллионер

Викас Сварупнинг ажойиб дебют романи Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги қамоқхона камерасидаги саҳналар билан бошланади. Чунки асар қаҳрамони Рам Муҳаммад Томас мамлакатдаги энг катта викторина бўлмиш «Ким миллиард ютиб олади?» телешоусида 12 саволнинг барчасига тўғри жавоб бергач, шу ерга олиб келинади. Умрида мактабга бормаган, лоақал бирор газета ўқимаган камбағал етим боланинг бундай танловда ғалаба қозонишига ақл бовар қилмайди. Бироқ Рам бир қатор ҳаяжонли ҳикоялар орқали ҳаётида бошидан кечирган ҳодисалар викторина саволларига жавоб беришда қандай асқатганини адвокатига сўзлаб беради.

asaxiy.uz/u/635e2642b1d19

3. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар

«Ишонарли, ҳаяжонга солувчи ва юракни ларзага келтирувчи асар». – Нью-Йорк Таймс

Чарли Гордон ўзининг ақлли эмаслигини билади. Ёши 32 да, новвойхонада пол артувчи бўлиб ишлайди ва арзимаган пул топади. Ҳафтада 3 марта оқшом пайти ақлий ривожланишдан ортда қолган катталар учун очилган марказда дарс олади. Аммо энди буларнинг бари ўзгариш бўсағасида турибди. Шифокорлар нозик бир тажриба ўтказмоқчи. Улар Чарлининг миясини операция қилмоқчи. Улар операция ва махсус дори Чарлининг интеллектини оширишига умид қилади, чунки бу тажриба лаборатория сичқончаси Элжернон билан ўтказилганда ижобий натижа берди. Шу аснода Чарли ҳар куни нима ҳис қилаётганини кундаликка ёзиб боради. Бу унинг мияси ва ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли ўзгаришлар битилган таъсирли қайдларга айланади...

asaxiy.uz/u/635e266848191


4. Чўлпон: Кеча ва Кундуз

Ўзбек адабиётининг энг ёрқин асарларидан бири. Яратилганига қарийб 80 йил бўлса-да, ‎у ҳамон долзарб ва аҳамиятли. Китобда жамиятимизнинг турли хил иллатлари чуқур савол остига қўйилган. Асар китобхонни чуқур мушоҳада юритишга ундайди.‎

asaxiy.uz/u/635e26a813e04

5. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

Трендлар қандай шаклланади? Маҳсулот ва ғояларнинг тилга тушиши ва оммалашуви сабаби нимада? Нега баъзи маълумотларни одамлар бир-бирига улашади? Нима учун айрим миш-мишлар эпидемик хусусиятга эга? Ғоялар қандай омиллар туфайли «вирус» каби кенг тарқалади? Нима учун баъзи мавзулар ҳақида кўпроқ суҳбатлашамиз ва унга оид маълумотларни бошқаларга улашамиз?

Ушбу китобда профессор Йона Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги омилларни содда ва тушунарли тарзда баён қилган.

asaxiy.uz/u/635e25ca071f7


Яхши китоб сизга бутунлай янги дунёни очиши, янги мулоҳазаларга келишга кўмак бериши ёки шунчаки маза қилиб дам олишга сабаб бўлиши мумкин.

Эсдан чиқармайлик, китоб ўқиш учун энг яхши кун айнан бугундир!

Ваш интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!