Мунавварқори Абдурашидхонов: Қандай қуллик тушди
- ISBN
- 978-9910-9211-8-6
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 192
Описание товара
Мунавварқори Абдурашидхонов Марказий Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиларидан, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усул мактаблари асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб ва шоир. У усули жадид мактабини очган ва шу мактаблар учун махсус ўқув дастурини тузган, дарсликлар ёзиб дарс берган.
Мунавварқори Абдурашидхонов ижтимоий-педагогик фаолият билан бирга бадиий ижод билан ҳам шуғулланган. Унинг ихчам ҳикоялари, талайгина шеърлари ўша даврдаги матбуот ва ўзи тузган ҳамда ёзган дарсликларга киритилган. Шунингдек, у ўткир публицист адиб сифатида танилган. Мисраларида инсон ва жамият, дин ва диндорлик, ахлоқ, мустамлакачилик ва ҳуррият, зиёлилик, уюшма, ташкилот, давлат идораси масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Мунавварқори Абдурашидхонов ўз фаолияти давомида педагоглик, матбуотчилик, муҳаррирлик, адиблик билан чекланмай, жиддий сиёсий фаолият ҳам олиб борган. Ушбу китобдан унинг мактаблар учун ёзилган тарих ва географияга оид асарлари, ижтимоий-сиёсий ва миллий руҳдаги мақола ҳамда ҳикоялари ўрин олган
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Мунавварқори Абдурашидхонов: Қандай қуллик тушди
