Жадид адабиёти дурдоналари: Абдулла Қодирий
- ISBN
- 9789910905865
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 192
Описание товара
1991-йил 1-сентябр миллатимиз тақдирида зиё сари туб бурилиш содир бўлган улуғ кундир. Мустақиллик даврига қадар халқимиз маърифатдан айро сақланиб келинди. Кўплаб марифатпарварларимиз бошига турли савдолар ёғилди ва уларнинг номи сунъий тарзда ўчирилишга ҳаракат қилинди. Ўзбекнинг ўрни фақат пахта даласида эканлиги, унинг инсонийлиги ҳам, қаҳрамонлиги ҳам етиштирган пахтаси билан ўлчаниши борасидаги қарашлар халқимизга зўрлаб сингдирилди.
Бироқ Истиқлол шарофати ила тарихий ҳақиқатлар тикланди ва биз ўзлигимизни англай бошладик. Номи унуттирилган маърифатпарварлар шаънига ёғилган туҳматлар олиб ташланди ҳамда уларнинг рисолалари тўсиқларсиз кенгроқ тадқиқ этила бошланди. Бундан қирқ-эллик йил муқаддам жадидлар номи кўпчилик учун нотаниш бўлган бўлса, ҳозирда ҳар бир юртдошимиз жадидлар ва улар вужудга келтирган маърифий ҳаракатлар ҳақида тобора ко ъпроқ маълумотларга эга бўлишмоқда. Жадидлар ўз вақтида жамият таназзулининг асосий сабаби - аҳолининг илм-маърифацизлигига қарши муносиб кураш олиб боришган.
Уларнинг ҳар бири миллатимиз қаҳрамони, улардан қолган ҳар бир маънавий меърос эса олтиндан ҳам қимматдир. Шу ўринда ижодий жамоамиз билан бир қатор жадид намоёндалари асарларини нашр этишга қарор қилдик.Ушбу тўпламга Абдулла Қодирийнинг шеърлари, ҳикоялари, мақолалари, фелетонлари, ҳангомалари ҳамда драмаси киритилган бўлиб, уларни мутолаа этиш жараёнида сиз ҳам жадидларнинг ўша вақтлардаги мақсадлари, орзу-умидлари, дард-изтиробларини яқиндан ҳис этасиз, деган умиддамиз!
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Жадид адабиёти дурдоналари: Абдулла Қодирий
