Абдулла Қодирий: Ўткан Кунлар
- ISBN
- 9789910750526
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Вместе дешевле
Описание товара
Ўзбек романчилиги ва ҳаётий ҳикоялар жанрларининг асосчиси, буюк устозимиз-Абдулла Қодирий (1894-1938-йиллар) ХХ аср ўзбек адабиётининг буюк дарғаларидан бири бўлган. Ушбу роман адабиётимиз бестселлери ҳисобланади.
Севги кимларни йиғлатиб, кимларни куйдирмаган дейсиз. Шарқ адабиёти дурдоналаридан ҳисобланмиш мазкур асарда муҳаббат ўзгача бадиий талқин қилинади. Шунингдек, ватанпарварлик, олижаноблик, вафо ва хиёнат, ҳавас ва ҳасад, замон талотўплари тилга олинади. Ҳам тарихий, ҳам адабий чизгилар, шоирона гўзал сўзлар, бетакрор тасвирий ифодалар, асар қаҳрамонлари тилидан айтилган ва бугунги кун ёшларининг тилида ҳам севги ибораларига айланиб қолган оташин сўзлар... шубҳасиз айтиш мумкинки, асарни ўқимасликнинг , қайта-қайта мутолаа қилмасликнинг иложи йўқ.
Абдулла Қодирийнинг "Ўзбек романчилиги асосчиси" сифатида тан олинишига сабаб бўлган ушбу асар воқеалар тарихимизнинг бир кўриниши, муаллиф таъкидлаганидек ўзбеклар турмушидан тарихий романдир.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Абдулла Қодирий: Ўткан Кунлар
