Ҳусайн Воиз Кошифий «Яхши хулқлар»
- ISBN
- 978-9910-679-36-0
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Буюк мутафаккир, илоҳиёточи олим, адиб ва ўз даврида воизлик санъатининг йирик намоёндаси бўлган Ҳусайн Воиз Кошифий тахминан 1442–1505-йилларда яшаб ўтган. Унинг тўлиқ исми Ҳусайн ибн Али Байҳақийдир. Ёшлигидан воизлик, яъни нотиқлик билан шуғуллангани сабаб Воиз Кошифий тахаллуси билан ҳам машҳур бўлган.
Муаллифнинг энг машҳур асари «Ахлоқи муҳсиний» бўлиб, уни 1495-йилда ёзиб тугатган. Асар Султон Ҳусайн Мирзонинг ўғли, темурий шаҳзода, Марв ҳукмдори Абулмусин Мирзога бағишланган.
Китобда мусанниф аввал ахлоққа оид бирор сўз ва тушунчани изоҳлаб, ўқувчи унга амал қилиши учун фикрларини Абулғосим Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Жалолиддин Руний ва бошқа мутафаккирлар асарларидан иқтибос келтирган ҳолда асослаган. Асардагӣ тарихий қиссалар қамрови давр жиҳатидан жуда катта бўлиб, уларда қадимги юнон донишмандлари, турк, форс ҳукмдорлари, араб халифалари ва бошқаларнинг ибратли сўзлари ва ишлари тўғрисида ҳикоя қилинади.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Ҳусайн Воиз Кошифий «Яхши хулқлар»
