Тилланисо: Шакл
- ISBN
- 9789910790898
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 192
Описание товара
«Шакл» - одатий ўзбек насридан кўп фарқ қилади, китобдан қаҳрамон ва воқеалар изламаганингиз маъқул. Асар сизни сув остига олиб кетаётгандай таассурот қолдиради - агар ўпкангиз ўрнига балиқларники сингари ойқулоқ ўстира олсангиз, Сиз унда яшай оласиз, аксинча бўлса, бардошингизни синаманг.
Афина ҳам, Темур ҳам, ҳатто ровий қизнинг ўзи ҳам аслида тўқима бўлишига қарамай, онгингизга ўрнашиб, яшай бошлайдилар ва Сиздан бир нарсани - яшаш учун қандай шакл танласа маъқуллигини сўрайдилар.
Асар ўзбек ёшининг ўсмирликдан чиқиш палласидаги руҳий ҳолатини қаламга олади ва бунда ёшнинг аҳамияти унчалик муҳим эмас. Зеро, муаллиф илгари сурадиган фикрга кўра, ўзбек ёши улғайишга кеч қолади.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Тилланисо: Шакл
