Мирач Чағри Оқтош: Ўзингга хуш келдинг
- ISBN
- 978-9943-8267-2-4
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Переводчик
- Нодирабегим Жамшид қизи
Описание товара
Манзилни тақдир белгилайди. Инсон эса йўловчи, тўғри йўлни топиш, юришдан тўхтамаслик унинг асосий вазифаси. Йўл-йўлакай ҳаёт ҳақида ўйлаб олишга улгуриш эса ҳаммасидан муҳим. Ҳаёт ҳақида ўйлаш ўзликни англашдан, туйғуларни тафтиш қилишдан бошланади. Мирач Чағри Оқтошнинг қўлингиздаги навбатдаги эссе-китоби бу борада сиз билан дардлашади, сирлашади.
Сенга ўзингдан бошқа ҳеч ким керак эмас. Энг ёмон кунингни эсла: "Мен ёнингдаман", деганлар кўп эди, лекин ўша оғир кунларда ёлғиз қолиб кетмадингми? Йиқилган пайтинг яна ўзингга суяниб, ўрнингдан турмадингми? Тўйиб кетган пайтларинг ёлғиз йиғламадингми? Сендан сўраяпман, номуносиб одамлар учун ўзингга нисбатан етарлича ноҳақлик қилмадингми? Одамлар келади ва кетади. Қоладигани эса фақат сенсан. Ўзингга ўзинг учун ғамхўрлик қил. Ўзингни ўзинг учун эҳтиёт қил. Ҳамма кетади, сен қоласан. Йиқилсанг, ўзинг оёққа турасан. Яралансанг, ярангни ўзинг даволайсан. Ҳар доимгидек сенга «Ёнингдаман» дейдиганлар бўлади ва яна шунча дардни бир ўзинг енгиб ўтасан. Кимдир сени қучиб таскин беришига эҳтиёж сезасан ва атрофга боқасан. Теварак атрофингда бундай кимсага кўзинг тушмайди, яна ўзингни бағрингга босасан.
Ўзингни эҳтиёт қил. Сенга ҳаммадан кўп ўзинг кераксан.
Мирач Чағри Оқтош
Турк тилидан Нодирабегим Жамшид қизи таржимаси.
Характеристики
| ISBN |
978-9943-8267-2-4 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Переводчик |
Нодирабегим Жамшид қизи |
| Количество страниц |
206 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2022 |
| Издательство |
Фактор Пресс |
| Надпись |
Латиница |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
| Автор |
Мирач Чағри Оқтош
|
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Мирач Чағри Оқтош: Ўзингга хуш келдинг
