Мирач Чағри Оқтош: "Сени севаман" дема, менга турмушга чиқ

5 6
6 отзывов
59 000 сум сум
7 400 сум x 12 мес
Модель: "Сени севаман" дема, менга турмушга чиқ
Наличии: ● В наличии: 1 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Ушбу сафарга чиқишни исташимиз ёки истамаслигимизни биздан ҳеч ким сўрамади. Бундан ташқари, ушбу йўлни сўнгги бекатига қадар лойиқ инсон билан босиб ўтишимиз даркор. Сафарга зарар етказиши мумкин бўлган бирор иш қилсанг, ўзингга ҳам, сафардаги бошқа инсонларга ҳам хиёнат қилган бўласан.

Шундай экан, на ўзингга, на бошқа инсонларга зарар берма. Зарар етказишни ҳатто ақлингга ҳам келтирма. Бир кун келиб, қуёш ҳаётнинг бир тарафидан юзингга нур сочади. Бир кун келиб эса, бошқа томонидан ёмғир томчилари бир-бирига ғарқ бўлаётганини кузатасан.

Сен ҳаётнинг қуёшли томонида сайр қилар экансан, ёмғирли томонида содир бўлаётган баъзи нарсалардан бебаҳра қолишинг мумкин. Ҳаёт балки шундан иборатдир, эҳтимол, бутунлай бошқачадир. Буни била олмаймиз; аммо эҳтимолларни истисно қилмаслик лозим. Ёмғир ва туйғулардан қочмаслик керак. Сафар давомида қаршингдан тўсиқлар чиқади ва балки ушбу тўсиқлардан тезлик билан ўтганингда силкиниб кетарсан; аммо муҳими бу эмас.

Якуни қандай бўлишини билган сафарингда тўсиқлар сени қўрқувга солмасин. Силкинишлар сени йиқита олмайди. Бу қалбинг кўплаб силкинишларни енгиб ўтган.

Ҳар бир инсонни фарқли ва ўзгача тарзда шакллантирган сафари белгилаб беради. Ушбу сафарда қаерга бориши эмас, ким билан бориши муҳим. Юраги ким билан тез урса, ҳисларини унга йўналтириши даркор.

Ҳаётнинг ёмғирли томонига дуч келсанг ҳам, аслида қуёшли томонида ҳеч нарса фарқли эмас. Ҳар бир ёмғирли оқшомнинг қуёшли тонгги бўлгани каби, ҳар бир қуёшли куннинг ҳам ёмғирли оқшоми бор. Шу боис, муҳим бўлган ягона нарса - йўлдаги ҳамроҳингдир...

Уни танлаётганингда эътиборли бўл. Ҳаётнинг икки тарафига ҳам сенла назар сола оладиган жасорати ва туйғулари бўлсин...

Йўлга чиққач, ҳар сафар оёққа тош текканида, жони аввало ўзи учун эмас, ёнидаги йўлдоши учун оғриши керак. Шундай оғрисинки, йўлларнинг бошқа тарафлари ҳам очилсин.

Ҳатто тошлар ва тўсиқлардан иборат бўлса хам.

Энди эса табассум қил. Қаҳва дамлаб, ўриндиққа суяниб ол. Дераза ортидаги ёмғирнинг томчилари бир-бирига ғарқ бўлаётган ондан эътиборан қандай шаклларга кираётганини мен билан кузат.

Характеристики

ISBN 978-9943-6748-8-2
Автор Мирач Чағри Оқтош
Язык На узбекском
Надпись Латиница
Переводчик Зарина Тожиева
Количество страниц 232
Издательство Шарқ-Зиё-Заковат
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2022

Мирач Чағри Оқтош: "Сени севаман" дема, менга турмушга чиқ

5 6
6 отзывов
59 000 сум сум
7 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!