Служба поддержки
Вы изучаете Зулфу Ливанели: Сўнгги орол, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
Добавил товар для сравнения
Рашод Нури Гунтекин: Энг сара асарлари
Зулфу Ливанелининг “Сўнгги орол” романини ўқилиш вақти нуқтаи назаридан “бир ютумли сув”га қиёслаш мумкин.Асарда номаълум бир орол мисолида Она Заминга инсоният томонидан етказилаётган бемисл талафот, ваҳшийлик, озорлар-у безориликлар оқибатлари моҳирона тасвирланган. Воқеалар ривожи шу қадар жонлики, беихтиёр, ҳодисалар қай тарзда якун топишини қўрқув, ҳаяжон, хавотир, умид билан сабрсиз кутасиз. Айни шу сабрсизлик китобхонни қўйиб юбормасдан асар мутолааси ниҳояси сари тинимсиз ундайверади.
Муаллиф инсон характеридаги бемеҳрлик, қатъиятсизлик, масъулиятсизлик ва қўрқоқлик каби қусурлар кун келиб табиатдаги ҳаёт тизимини бутунлай издан чиқариб, кунпаякун қилиши муқаррарлигини кўз ўнгингизда исботлаб беради.
Романнинг кульминацион нуқтаси – етук шахслар эмас, балки гапира олмайдиган соқов боланинг хунрезликка қарши ҳали ҳеч ким эшитмаган овозида ҳайқириб, золимга ташланиб, у билан бирга жарга қулаши саҳнаси кутилмаган бурилиш ясайди. Бу маъсум бола илк бор янграган овозини ҳақсизликка қарши қўллайди.
Асар тугагач ҳам орол кишилари кечинмалари, ташвишию муаммолари, улар келган хулосалар гирдобидан бирданига чиқиб кетиш мушкул. Нега? Чунки кутилмаган тарзда ана шу оролдаги инсонларга ўхшаш жиҳатлар ўзимиз – атрофимизда кузга ташлана бошлайди! Яъни дарахтларнинг кесилиши, яшиллик оламига беписанд муносабат ва умуман, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмасликнинг келгуси оқибатларидан ташвиш ва хавотир ҳиссини туямиз.
Турк тилидан Отабек Тиллаев таржимаси
| ISBN |
978-9943-20-829-2 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая
|
| Количество страниц |
224 |
| Год издания |
2021 |
| Издательство |
Янги Аср Авлоди
|
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
Добавил товар для сравнения
Рашод Нури Гунтекин: Энг сара асарлари
Зулфу Ливанели: Сўнгги орол
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish