Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога битмас - туганмас ҳамду санолар, олам аҳлига раҳмат ва марҳамат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавот-у саломлар бўлсин!.. Аммо баъд...
Илм ва маърифат муқаддас динимиз Исломда бениҳоя юксак мавқеъни эгаллайди. Пайғамбаримизга туширилган илк ваҳийнинг “Ўқи!” амри билан бошланиши ҳам бунинг ёрқин далилидир.
Кўплаб ояту ҳадислар илмнинг мусулмон киши ҳаётида ғоят муҳим ўрин эгаллашига далолат қилади. Аллоҳ таоло илм аҳли билан илмсиз кимсаларни асло тенг бўлмасликларини таъкидлар экан: "Айтинг: "Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар (ҳеч) баробар бўлурми?!" Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар" (Зумар сураси, 9-оят), дея марҳамат қилади.