Маълумки, ҳар бир мўмин бандадан хоҳ намозда, хоҳ ундан ташқарида бўлсин, Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш, хато ва камчиликларга йўл қўймаслик талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда тажвид қоидаларини етарли даражада ўрганиб, унга амал қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканини унутмаслик керак. Мазкур китобда тажвид қоидалари тушунарли ва батафсил баён қилинган ва ҳар бир қоида мисоллар билан атрофлича тушунтирилган. Шу маънода, "тажвид қоидалари" китобидан мустақил ўрганувчилар ҳам, бошловчилар ҳам баробар фойдаланишлари мумкин. Шундай бўлса-да, тажвид илмини устоз назорати остида ўзлаштириш мақсадга мувофиқ. Аллоҳ таоло барчаларимизга Ўзининг Каломини тўғри ва бехато ўқиб, унинг ҳукмларига амал қилишни насиб этсин!